“Қизилқум” мухлислари Тошкентга келади

Aslanov Jasurbek
6 апр 2017, 07:29
Бугун, 6 апрель куни олий лиганинг 5-турига старт берилади.

Турнинг қизиқарли учрашуви Тошкентда “Бунёдкор” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

“Қизилқум” жамоаси мухлислари доимгидек севимли жамоаларини ушбу баҳсда бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган.

-Жамоамиз қандай натижа кўрсатишидан қатъий назар биз доим улар билан биргамиз. Шу боис бугунги баҳсда ҳам уларга мадад бўлиб, жамоамизнинг олдига қўйган мақсадига эришишига биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз, -дейди “Қизилқум” ишқибозлар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров. –Шу ўринда Тошкентда ишлаётган ёки таҳсил олаётган барча ишқибозларни стадионга таклиф этамиз.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Қизилқум” учрашуви бугун 6 апрель куни соат 18:00 да “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. “Қизилқум” мухлислари билан боғлиқ саволларга ишқибозлар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаровга мурожаат қилишлари мумкин.

Тел: +998913333773.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcqizilqum.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›