

Бу ҳақда клубнинг Телеграмдаги расмий канали шундай ёзади: "Championat.asia сайтида “Эшитдик-да! Игорь Шквирин эски жамоасига қайтиши мумкин” сарлавҳали хабар чоп этилди. Унга кўра, Игорь Шквирин жамоани қабул қилиб олиши мумкин экан. Клуб раҳбарияти ҳозирча бу мураббий билан музокарага киришгани йўқ. Жамоани эса Ҳамиджон Актамов бошқаришда давом этади. Тез орада бу борада расмий жавоб берилади"...
Эслатиб ўтамиз, бугун "Қизилқум" ТТЗдаги "Локомотив" стадионида Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи дастлабки учрашувни ўтказади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "СА" мухбири Ҳамиджон Актамовдан мазкур саволга жавоб олишга уриниб кўради.
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз...



