UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  7 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  3 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  1 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  3 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2

"Қизилқум": Легионерларимиз Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнайди Янгиликлар

"Қизилқум": Легионерларимиз Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнайди

Куни кеча “Қизилқум” ПФК маъмурияти ЎФФ Терма жамоалар марказидан легионерлар учун махсус таклифнома олди.

Режага кўра, навоийликлар таркибида ўйнаётган грузиялик ҳимоячи Георгий Квесиешвили, украиналик ярим ҳимоячи Андрей Деркач ва ҳужумчи Вячеслав Шевченколар Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши бўладиган ўртоқлик учрашувида ички чемпионатимизда тўп сураётган легионерлардан таркиб топган терма жамоа сафига қўшилишади.  “Қизилқум” жамоаси легионерлари 1 июнь куни пойтахтимизга етиб келдилар.

— Бизни олдинда қизиқарли ўйин кутмоқда, — дейди украиналик ярим ҳимоячи Андрей Деркач. — Бу баҳс мухлислар учун ҳам қизиқарли бўлса ажабмас. Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ўйинчилар ва кучли таркибга эга. Аммо клубларда ўйнаётган легионерлар ҳам ўзларининг чиройли ўйинларини намойиш этишади, деган умиддаман.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва легионерлар терма жамоалари учрашуви 2 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 18.00 да бошланади.

Рейтинг: -42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика