UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07ЕЧЛ. "Атлетико" - "Реал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  0 23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  0 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  4 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  9 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  4 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  2 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  4 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  3 19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0 18:28Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?  11

"Қизилқум": Йиғинда грузиялик легионерлар қатнашмоқда Янгиликлар

"Қизилқум": Йиғинда грузиялик легионерлар қатнашмоқда

Шу кунларда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси пойтахтимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ташкил этмоқда. Унда йигирма олти нафар футболчи иштирок этяпти.
Машғулотларда биринчи давра учрашувларини ёшлар таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Бобиржон Искандаров, ҳужумчи Баҳодир Қосимовлар ҳам қатнашмоқда. Жамоа мураббийлар штаби иккинчи даврага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида яна бир қатор легионерларни ҳам кўрикдан ўтказишни режалаштиришган. Жумладан, пойтахтда уюштирилаётган машғулотларга грузиялик Георгий Квесишивили, Георгий Микаберидзе жалб этилган. Ҳимоячи Квесишивили “Бухоро” жамоасидаги ўйинлари билан мухлисларимизга яхши таниш. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида тўп сурадиган Микаберидзе эса охирги мавсумда Грузиянинг “Олимпи” (Рустави) жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
   
Кончилар Тошкентда 20 июлга қадар йиғин ўтказишни мўлжаллашган. Бу вақт мобайнида Юрий Лукин шогирдлари бир неча ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.
   
“Қизилқум” жамоаси дастлабки синов учрашувини 14 июлда Наманганнинг “Навбаҳор” вакилларига қарши ўтказди. Унда мураббийлар штаби икки таркибни майдонга чиқазди.
   
Дастлабки бўлимда навоийликлар майдонда қуйидаги таркибда майдонда ҳаракат қилдилар:
   
Артём Макосин, Акмал Рустамов, Асқаржон Муҳиддинов, Георгий Квесишивили, Миржалол Қурбонов, Азизбек Усмонов, Алишер Саноев, Самандар Шодмонов, Шерали Жўраев, Руслан Вагапов, Георгий Микаберидзе.
   
Иккинчи бўлимда эса қуйидаги футболчилар “Қизилқум” либосида учрашувни давом эттирдилар:

   
Дилшод Ҳамроев, Акмал Холиқов, Файзулло Қамбаров, Ғайрат Жумаев, Бобиржон Искандаров, Элдор Бойматов, Жамшид Шоҳназаров, Сарваржон Холматов, Наврўзбек Алимов, Алишер Холиқов, Нодирбек Шаҳобиддинов (Баҳодир Қосимов).
   
Учрашув тафсилотига қисқача тўхталадиган бўлсак, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳар иккала жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар етарлича содир этилган бўлса-да, ундан фақат бир бор наманганликлар унумли фойдаландилар. Ўйиннинг 60-дақиқасида кончилар ҳимоячиларининг ўзаро тушунмовчилигидан самарали фойдаланган Алишер Маҳмудов дарвозабон Дилшод Ҳамроевни осонликча доғда қолдирди. Учрашув охиригача шу ҳисоб ўзгармай қолди.
   
Режага кўра, “Қизилқум” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 17 июль куни ўтказади. Шу куни Юрий Лукин шогирдлари “Бунёдкор” ёшлари билан куч синашади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика