

Айни пайтда Навоийдаги «Ёшлар» спорт мажмуаси кассаларида ўйин чипталари сотиш қизғин давом этяпти. Мухлислар учун қулайлик ВИП секторидан ташқари барча трибуналарга чипталар баҳоси бир хил нархда — 6000 сўмдан сотилмоқда.
Аксарият ишқибозларни бугунги ўйинни жамоалар қайси либосларда ўтказиши қизиқтириши табиий, албатта. Ҳар иккала футбол клублари раҳбарлари келишувига мувофиқ, мезбонлар кўк-қизил, «Бухоро» жамоаси аъзолари эса оқ либосда майдонга тушадилар.
Эслатиб ўтамиз, «Қизилқум» — «Бухоро» учрашуви 30 апрель, яъни бугун соат 19.00 да бошланади. Барча мухлисларни «Ёшлар» спорт мажмуаси стадионида кутамиз.



