UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  0 00:06Ўртоқлик ўйини. Боливия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:0 (онлайн ҳисоб)  7 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  7 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  1 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  4 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  1 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  2

"Қизилқум" жиддий огоҳлантирилди, аммо футболчиларини Суперлига рўйхатидан ўтказиши мумкин Янгиликлар

"Қизилқум" жиддий огоҳлантирилди, аммо футболчиларини Суперлига рўйхатидан ўтказиши мумкин

Навоийнинг "Қизилқум" футбол клуби Суперлига учун қўйилган минимал талабларни биринчилардан бўлиб бажарди.

Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берди. Бунга қадар клуб йиллар давомида ўз футбол академиясини бунёд этиш масаласини пайсалга солиб келди. Энди эса "Қизилқум" ЎФА қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол академиясининг Навоий филиали билан ҳамкорлик шартномасига эга.

Ўтган мавсумда "Қизилқум" клубининг уй стадиони майсаси қониқарли кўринишга келтирилганди. Айни вақтда клуб чимни яхши ҳолатда сақлашнинг техник чораларини кўрган. Стадионни ёритиш тизими минимум талабга мос келади. ПФЛ комиссияси бу борада мартга яқин ўзининг якуний хулосасини тақдим этади.

Унга қадар эса "Қизилқум" ўз штаби, футболчилар, мураббийларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин. Бунда клуб ПФЛ томонидан тақдим этилган шартномалардан фойдаланади ва регламентда талаб қилинган барча шартларга риоя қилади.


Шунингдек, "Қизилқум" футбол клуби ЎФА томонидан жиддий огоҳлантирилади. 2018 йил якунларига кўра ОФК шубҳали деб топган ўйинларнинг аксар қисмида "Қизилқум" футбол клубининг номи кўрсатилган. Улар гарчи фактлар билан исботланмаган бўлса-да, бундай рўйхатда бир клуб номининг қайта ва қайта келиши жуда шубҳалидир. 2019 йилги мавсумда клуб раҳбарияти бу масала юзасидан тегишли чораларни кўрмаса ва аҳвол шу тақлид давом этса, ЎФА жамоага нисбатан жиддий санкциялар қўллайди. Бунинг учун ташкилотга ОФК томонидан тақдим этилган шубҳалилар рўйхатида бир неча бор қайд этилишнинг ўзи кифоя. "Қизилқум" Суперлига талабларини қониқарли бажаргани каби, соғлом рақобат масаласида ҳам энг тўғри йўлдан юриши шарт.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика