UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  0 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  1 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  1 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  3 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  10 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2

"Қизилқум": Футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтди Янгиликлар

"Қизилқум": Футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтди

Аввал хабар қилганимиздек, “Қизилқум” жамоаси аъзолари 5 январь куни ўз қароргоҳларида тўпланишди ва Тошкентга сафар қилдилар.

 6 январь куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида жамоа мураббийлари ва футболчилари учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси томонидан махсус семинар ташкил этилди. Тадбирда жамоанинг барча аъзолари иштирок этди.

   Семинарни миллий тоифадаги ҳакам, ФИФА рефериси Владислав Цейтлин олиб борди. Унда мутахассис қатнашчиларга футбол қонун-қоидаларини махсус видеороликлар орқали тушунтириб берди. Сўнгра, мутахассис навоийликларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

   Режага кўра, 7 январь куни “Қизилқум” футбол клуби вакиллари пойтахтимиздаги “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтдилар.

   Айни пайтда кончилар “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда. Бош мураббий Юрий Лукин қўл остида жамоа аъзолари кунига икки маҳалдан машғулотларда қатнашмоқда. Машғулотлар “Обод” стадионида ташкил этиляпти.

   “Қизилқум” жамоаси янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда. Шу боис, клуб раҳбарияти Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олдидан бир қатор янги ўйинчиларни таркибга жалб этишни мўлжаллашяпти.

   Айни айтда машғулотларда ўттиз нафарга яқин футболчи иштирок этмоқда. Жумладан, улар орасида ўтган мавсумни бошқа жамоаларда ўтказган Феруз Бобоқулов (“Бухоро”), Хуршид Йўлдошев (“Оқтепа”), Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), Бобир Маъмиров (Россия) каби янги футболчиларни учратиш мумкин. Охирги мавсумнинг иккинчи ярмида навоийликлар шарафини ҳимоя қилган грузиялик легионер Георги Квесиешвили эса 14 январдан жамоа машғулотларига келиб қўшилади.

   Куни кеча украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко (“Биркиркара” Мальта) жамоа аъзолари билан биргаликда “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. У агар йиғинлар давомида мураббийлар ишончини оқласа, янги мавсумни “Қизилқум” таркибида бошлайди.

  Таркибни эса Наврўз Алимов (“Пахтакор” Тошкент), Руслан Вагапов (“Металлург” Бекобод), Маъруф Тиллаев (“Олмалиқ”) ҳамда Самандар Шодмонов (“Шўртан” Ғузор)лар тарк этишган.

   Клуб раҳбарияти қарорига кўра, Тошкент йиғини доирасида бир неча назорат учрашувлари ўтказилади. Жумладан, 9 январь куни “Қизилқум” жамоаси биринчи лига вакили “Обод” футболчилари билан ўйнайди. Орадан уч кун ўтиб эса Юрий Лукин шогирдлари Самарқанд динамочилари билан куч синашиши кўзда тутилган. Ҳар икки ўйин ҳам “Обод” стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика