UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  3 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  0 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  3 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  4 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  1 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 22:44Испания клублари ва терма жамоаси 2002 йилдан бери йирик турнирлар финалида мағлуб бўлишмади  2 22:26"Манчестер Юнайтед" ва "Лилль" Йоро трансфери бўйича келишувга эришди  3 22:09Англия эркаклар терма жамоасини аёл мураббий бошқариши мумкин  14 21:52Франциянинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари терма жамоадаги фаолиятини якунлади  2 21:35"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади  3 21:18Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнамоқчи эканлигини айтди  7 20:51Англия терма жамоасига АПЛда ишлаган мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда  9 20:24Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай?  6 20:00"Ал Иттиҳод" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

"Қизилқум" Навоийда "Бунёдкор"га ҳеч қандай имкон қолдирмади Янгиликлар

"Қизилқум" Навоийда "Бунёдкор"га ҳеч қандай имкон қолдирмади

Бугун Coca Cola Суперлига қолдирилган 8-туридан ўрин олган яна бир беллашув бўлиб ўтди.

Навоийда "Қизилқум" жамоаси "Бунёдкор"ни қабул қилди. Учрашувда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди. "Қалдирғочлар"нинг ғалабасиз серияси 8та ўйинга етди.


Суперлига, 8-тур

30.06.2023, 20:00

"Қизилқум" – "Бунёдкор" 2:0

Голлар: И.Кенжабоев (И.Ифеаньйи) 38, И.Тошпўлатов (пен.) 53

Амалга оширилмаган пенальтилар: И.Кенжабоев 7 - Р.Йўлдошев 69

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Ҳусниддин Баҳодиров, Дилшод Жуманиёзов, Ерлан Нуржанов

VAR ҳаками: Илья Ильин 

AVAR: Акмал Ғиёсов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Даврон Иброҳимов

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Самандар Шукуриллаев, 10.Ислом Кенжабоев (28.Акмалжон Музаффаров, 90+10), 11.Жасур Холтўраев (4.Илҳомжон Ваҳобов, 73), 13.Николай Тарасов, 23.Шерали Жўраев, 24.Ифеаньи Ифеаньи, 25.Азизбек Усмонов, 30.Исломжон Тошпўлатов (6.Муродбек Раҳматов, 82), 79.Диёр Раҳматиллоев, 87.Алишер Саноев.

Захира: 22.Артём Макосин, 7. Даврон Анваров, 15.Асадбек Низомов, 27.Муродали Усмонов, 33.Султонбек Раҳматов, 38.Ғиёсжон Ризақулов.

"Бунёдкор": 32.Суҳробжон Султонов, 2.Алексей Носко,  4.Давронжон Эргашев (7.Акбар Исматуллаев, 46), 5.Жасурбек Ёқубов (14.Аҳмаджон Анваров, 58), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Шоҳруҳ Абдураҳмонов (3.Маҳмуд Маҳамаджонов, 58), 10.Расул Йўлдошев (37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 76), 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Дониёр Абдуманнопов (99.Умидбек Султонов, 75), 34.Суҳроб Иззатов, 88.Жаҳонгир Ўрозов.

Захира: 71.Сарвар Каримов, 29.Музаффар Олимжонов, 39.Александр Зевадинов, 57.Амир Тўрақулов.

Огоҳлантириш: Ж.Саидов 90+8 (майдон ташқарисида)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Қизилқум

Ислом Кенжабоев - 38', Ислом Тошпўлатов - 53'

Суперлига. 8-тур

30/06/2023, 20:00

0
:
2
Тугади

Бунёдкор

45'
90'
38'  Ислом Кенжабоев
38'  Ифеанйи Ифеанйи
53'  Ислом Тошпўлатов
73'  Жасур Холтўраев (Илҳом Ваҳобов)
82'  Ислом Тошпўлатов (Муродбек Раҳматов)
90'  Ислом Кенжабоев (Акмалжон Музаффаров)
46'  Давронжон Эргашев (Акбар Исматуллаев)
58'  Жасур Ёқубов (Аҳмаджон Анваров)
58'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Маҳмуд Маҳамаджонов)
75'  Дониёр Абдуманнопов (Умидбек Султонов)
76'  Расул Йўлдошев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов)


Учрашув якунланди.

90+10 - Ўзгариш: И.кенжабоев ўрнига А.Музаффаров туширилди.

90+8 - Мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидовга сариқ карточка кўрсатилди.

90+5 - Зарбааа, М.Раҳматов бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Султонов ўзини кўрсатди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига 8 дақиқа қўшиб берилди.

90 - А.Анваровнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ.

88 - Зарбааа, А.Исматуллаевнинг кучли ва аниқ зарбасини Ж.Илёсов қайтара олди, чиройли сейв.

82 - Ўзгариш: Мезбонлар сафида иккинчи гол муаллифи И.Тошпўлатов ўрнига М.Раҳматов тушди.

76 - Ўзгариш: Меҳмонлар сафида Р.Йўлдошев ўрнига М.Қаҳрамонов тушди.

75 - Ўзгариш: Меҳмонлар сафида Д.Абдуманнопов ўрнига Умид Султонов тушди.

73 - Ўзгариш: Мезбонларда Ж.Холтўраев ўрнига И.Ваҳобов тушди.


69 - Гол йўқ, Расул Йўлдошев пенальтидан ноаниқ зарба берди.

66 - Яна пенальти, бу сафар "Қизилқум" дарвозасига. Азизбек Усмонов А.Анваровни тепди. Учрашувдаги учинчи 11 метрлик. Асимов ВАРдагиларни эшитди ва фикри ўзгармади.

58 - Ўзгаришлар: "Бунёдкор" сафида 2та пенальти олиб келган Ж.Ёқубов ўрнига Аҳмаджон Анваров, Ш.Абдураҳмонов ўрнига эса М.Маҳамаджонов тушди.

53 - ГОООЛЛЛ!!! Ислом Тошпўлатов пенальтидан Султоновни доғда қолдира олди - 2:0.

53 - Бош ҳакам ВАРни эшитди ва нцқтани кўрсатди.

50 - Яна пенальти, яна Кенжабоев ишлади ва яна Жасур Ёқубов жамоасига пенальти олиб келяпти. Бугун меҳмонлар марказий ҳимоячиси иккита хавф йўқ жойда дарвозасига 11 метрлик олиб келяпти.

49 - Зарбааа, Шоҳрух Абдураҳмоновнинг зарбасини дарвоза тўсини қайтарди.

2-бўлимга старт берилди. "Бунёдкор" сафида Даврон Эргашев ўрнига Акбар Исматуллаев туширилди.

Танаффус!

45+3 - Зарбааа, Д.Абдуманноповнинг зарбасидан кейин дарвозага кириб кетаётган тўпни С.Шукуруллаев қайтарди.


Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42 - Бош ҳакам ВАРни эшитди ва меҳмонлар дарвозасига иккинчи марта пенальти белгиламасликка қарор қилди.

38 - ГОООЛЛЛ!!! Ислом Кенжабоев ҳисобни очмоқда. Вингер чап қанотдан ажойиб рейдни амалга оширди ва ҳаммани доғда қолдириб кетди - 1:0.

36 - Зарбааа, Дониёр Абдуманноповнинг 25 метрлардан тепган кучли ва аниқ зарбасини Ж.Илёсов қайтаришга муваффақ бўлди.


Ҳозирча ўйин қаҳрамони бўлиб турган футболчи бу - Суҳроб Султонов.


21 - Зарбаа, С.Иззатовнинг жаримадан берган зарбасини Илёсов қайтарди.

17 - Кенжабоевнинг жарима майдончасига узатган тўпига шериклари ета олишмади.

15 - "Бунёдкор" жамоаси тўп назоратини ва ўйинни ўз қўлига олишга уринмоқда.

7 - Зарбааа ва Суҳроб Султонов ўзини кўрсатмоқда яна бир бор. Кенжабоевнинг зарбасини посбон қайтарди. Бу мавсум дарвозабон кўп бор жамоасини қутқармоқда.

6 - Пенальти! Жасур Ёқубов орқага кетаётган Холтўраевни тепди ва Асимов 11 метрликни кўрсатди.

5  - Зарбааа, беллашувдаги биринчи аниқ зарбани мезбонлар беришди. Ислом Кенжабоев чапдан зарба берди ва Султонов ўз жойида.

3 - Кенжабоев Холтўраевни олдинга чорлаган эди, аммо ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда экан.

Учрашувга старт берилди.

Бугун оғир аҳволда бўлган "Қизилқум" уйда "қалдирғочлар"дан очко олишга ҳаракат қилади. Жамоалар аллақачон майдонга тушиб келишган.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика