“Қизилқум” айрим футболчилар билан хайрлашди
22 дек 2015 18:05
Янгиликлар
“Қизилқум” айрим футболчилар билан хайрлашди
Навоийликлар мавсум якунига етгач айрим футболчилар билан хайрлашишга қарор қилди.
Клуб раҳбариятининг хабар беришича, бу йил “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилган Наврўз Алимов, Виктор Клишин, Достон Абдураҳмонов билан ҳамкорлик тўхтатилган. Айтиш лозимки, Алимов хуқуқий жиҳатдан “Пахтакор” футболчиси ҳисобланади. Шу боис у яна тошкентликлар сафига қайтган. Абдураҳмонов эса собиқ клуби “Олмалиқ” йиғинида иштирок этаётгани айтилаётир.
Шунингдек тажрибали ҳимоячи Асқар Муҳиддинов билан таниқли ҳужумчи Алишер Холиқовнинг “Қизилқум” билан тузган шартномаси ниҳоясига етган. Катта эхтимол билан ушбу футболчилар ҳам жамоа билан хайрлашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар