
Кончилар Сиденинг Orange palas resort меҳмонхонасига жойлашдилар.
Режага кўра, 19 февралдан 5 мартга қадар давом этадиган мазкур йиғинда йигирма беш нафар футболчи иштирок этади. Мураббийлар штаби кунига икки маҳалдан машғулотлар ташкил этишни режалаштирган. Хориж йиғинидан кўзланган бош мақсад эса табиий яшил майдонда кўпроқ синов-назорат учрашувлари ташкил этишдир.
Илк халқаро ўртоқлик ўйини 20 февралга белгиланган. Шу куни кончилар Россия премьер лигаси вакили "Ростов" жамоаси билан куч синашади. Учрашув Туркия вақти билан соат 17.00 да бошланади.