

Навоийликлар 8 ўйиндан бери бўлажак рақибини мағлуб эта олмаяпти. "Кончилар" сўнгги бор 2018 йил "Насаф"ни таслим этишнинг уддасидан чиқди. Шунингдек, кетма-кет 6 учрашувдан буён қаршиликларга қаршилик кўрсатишнинг имкони бўлмаяпти.
Бундан ташқари, охирги 15 йил ичида мезбонлар атиги бир маротаба рақибни доғда қолдира олган. 2009 йилги мавсумдан бошлаб қолган баҳсларда ёки дуранг, ёки "аждарлар"нинг қўли баланд келган.
Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" — "Насаф" учрашуви бугун соат 18:15 да старт олади. Учрашувни матнли трансляция орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин.



