UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:30Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  1 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  10 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  13 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  5 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  8 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  15 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  20 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1

“Қизилқум” 27 декабрда “Бухоро” билан ўйнайди Янгиликлар

“Қизилқум” 27 декабрда “Бухоро” билан ўйнайди

Шу кунларда “Қизилқум” жамоаси Навоийда янги мавсум олдидан дастлабки босқич ўқув-машғулотлар йиғинини давом эттирмоқда.
“Сўғдиёна” стадионида кунига икки маҳалдан уюштирилаётган машғулотларда ўттиз нафардан ортиқ маҳаллий футболчилар қатнашяпти. Кончилар ҳужумчиси Наврўзбек Алимовнинг Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан шартнома тузганлигини хабар қилгандик. Охирги маълумотларга қараганда, айни пайтда ярим ҳимоячилар Руслан Вагапов Бекободнинг “Металлург”, Самандар Шодмонов эса Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишяпти.

Режага кўра, “Қизилқум” футболчилари дастлабки ўқув-машғулот йиғини доирасида битта назорат учрашуви ўтказишни мўлжаллашган. 27 декабрь куни Навоийда бўладиган мазкур ўйинда кончилар “Бухоро” вакиллари билан ўзаро куч синашади. Учрашув “Сўғдиёна” стадионида соат 12.00 да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика