UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  2 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  3 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  5 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  7 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  5 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  5 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  2 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  6 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  4 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  8

"Қизил-қора" сулола асосчиси ёхуд Чезаре Мальдини ҳақида Янгиликлар

"Қизил-қора" сулола асосчиси ёхуд Чезаре Мальдини ҳақида

Машҳур футболчи, мураббий, ота ва бобо Чезаре Мальдини ҳақида маълумот берамиз.

Италиянинг шарқида, шундоққина Словения билан чегара ёнгинасида туғилган Чезаре Мальдини 1954 йил Милан шаҳрига кўчиб ўтганди. "Триестина"  клуби сафида Италия А сериясида бир мавсум ўйнаган оддийгина футболчи "россонерлар" қизиқишлари доирасига кириб қолганди. Шундан сўнг нафақат Чезаре Мальдини, балки унинг оиласи "Милан"га 60 йилдан буён хизмат қилиб келмоқда.

Буюк футбол сулоласи асосчиси "Сан Сиро"да 12 йил ўйнади. Бу давр мобайнида у 412та ўйин ўтказди. Бу борада клуб сафида ўйин ўтказиш бўйича 10-ўринда бормоқда. Биринчи ўрин Чезаренинг ўғли Паолога тегишли – 902 ўйин.



"Милан" сафида Чезаре Мальдини 4та скудетто ва бир бор Европа чемпионлар кубогини ютган. 26 йилдан сўнг худди шу совринни Паоло боши узра кўтарди.

"Торино"да фаолиятини якунлаган Чезаре Мальдини бир неча йилни оиласига бағишлади. 1968 йилда унинг катта фарзанди туғилди. Унгача уч нафар қизнинг отаси эди. Кейинроқ Паолонинг иккита укаси ҳам туғилди, бироқ футбол сулоласини давом эттириш айнан катта ўғил гарданига тушди. Қобилият, отасининг характери айнан Паолога ўтганди. Чезаре катта ўғли билан вақтини кўпроқ бирга ўтказарди. Ота ўғилга ҳам клубда, ҳам терма жамоада мураббийлик қилган.



Италия ёшлар терма жамоасини 10 йил давомида бошқарган Чезаре уч марта кетма-кет 1992-1996 йилларда Евро U21 да чемпион бўлган. Шу тариқа катта Мальдини ўсмирлардан кейинчалик Италия футболига катта фойда келтирган талантларни кашф қилган. 2006 йил Италия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлган деярли барча футболчилар Буффондан бошлаб Тоттигача Чезаренинг қўлида тарбия топишган. Бироқ Италия миллий терма жамоаси бошқарувида Чезаре эски услублари туфайли кескин танқидларга учраган. Бироқ чорак финалда бўлажак Жаҳон чемпиони Францияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиш у қадар ёмон натижа эмас эди. Кейинроқ катта Мальдини 2002 йилги мундиалда ҳам ишлади. Мураббий Парагвай терма жамоасини гуруҳдан кейинги босқичга олиб чиққанди. Нимчорак финалда бўлажак финалчи Германияга кичик ҳисобда имконият бой берилганди.



2002 йилда мураббийлик фаолиятини тугатгач "Милан" клуби скаути сифатида иш бошлади. Неваралари Кристиан ва Даниэль клуб футболкасини илк бор кийганини ўз кўзи билан кўришга муваффақ бўлган. Кристиан айни пайтда 19 ёшда у "Милан" ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Афсуски унинг асосий жамоадаги дебютини энди бобо кўра олмайди. Кристиан ёки Даниэль клубда Мальдинилар сулоласи учун банд қилиб қўйилган 3-рақамга эга бўлишса бундан Чезаре албатта хурсанд бўлган бўларди. "Қизил-қора" сулола асосчиси "Милан" тиффозилари Чезаре номини доим ҳаяжон ва муҳаббат билан тилга олишлари учун барча ишни қилиб кетди.


2016 йилнинг 3 апрель санасида Чезаре Мальдини бу дунёни тарк этди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика