UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  0 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  2 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  0 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  12 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  7 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  4 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2

"Қизил иблислар" бугун "оққушлар"ни "овлашадими"? (АПЛ. Превью) Янгиликлар

"Қизил иблислар" бугун "оққушлар"ни "овлашадими"? (АПЛ. Превью)

Бугун Англия Премьер-лигасида иккинчи тур беллашувларига старт берилади.

Дастлабки турда якунловчи ўйинда майдонга тушган "Манчестер Юнайтед" бу сафар "Суонси"га қарши баҳс билан турни очиб беради. Қуйида ана шу учрашув превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 2-тур
"Суонси" – "Манчестер Юнайтед"

19.08.2017, 16:30
"Либерти стэдиум"
Бош ҳакам:
Жонатан Мосс (Йоркшир)

Пол Клемент бошчилигидаги "Суонси" чемпионатни "Саутгемптон" уйидаги нурсиз дуранг билан бошлади. 3 кун олдин жамоа етакчиси Гулфи Сигурдссон "Эвертон"га ўтиб кетди. Камига, асосий ҳужумчи Фернандо Льорентеда жароҳат бор. Ҳужумдаги бу муаммолар Жордан Айю ва Томми Абрахамлар эвазига ёпилиши мумкин. Лекин, қай даражада ёпилиши номаълум. Айниқса, Сигурдссоннинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди "Суонси"да. Жарима ва бурчак зарбаларини қойилмақом бажариш, узоқдан кутилмаган ва хавфли зарбалар, ўйинни бошқариш каби ҳислатлар исландиялик футболчига янги жамоасида ҳам асосий роллардан бирини бажаришда ёрдам бериши шубҳасиз.



Биринчи турда энг ишончли ўйин ва энг йирик ҳисобдаги ғалабани Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" қўлга киритди. "Қизил иблислар" Ферги амаки кетганидан кейин илк бор мавсумни бунчалик ишонч билан бошлашди. Дастлабки турга бағишланган превьюда жамоа бу йил чемпионлик учун курашадиган кучга эгалигини айтиб ўтган эдик. МЮ барча чизиқларда жуда яхши ўйнади, лекин бу АПЛ ва унда исталган натижа қайд этилиши мумкин. Бугун манчестерликлар фаворит бўлишади, лекин мезбонлардан ҳам сюрприз кутиш мумкин. Ҳозир жамоа таркиби ротациялар қилишга имкон беради. Люк Шоу, Маркос Рохо ва Эшли Янгларда жароҳат бор. Қолганлар соппа-cоғ ва ўйинга тайёр. Биринчи турда Моур жамоанинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлган Андер Эррерани захирада қолдирди. Бу Эрреранинг яхши формада эмаслигидан эмас, балки мураббий ўйинчиларни алмаштириб ўйнатишни бошлаб юборди. Эсингизда бўлса, Андер Европа Суперкубогида "Реал"га қарши асосий таркибда тушган эди. Олдинда узоқ ва машаққатли мавсум турганини инобатга олган "Special One" доимий тарзда ротация қилишини тахмин қилиш қийин эмас.



Қизиқ:

- "Суонси" Премьер-илга доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказилган 12та учрашувнинг бирортасида ҳам нолга ўйнай олмаган;
- "Оққушлар" АПЛда олтита ўйиндан бери ютқазишмаяпти (4 ғалаба, 2 дуранг, 0 мағлубият);
- Бугун Ромелу Лукаку гол урса, МЮ таркибида дастлабки иккита Премьер-лига ўйинида тўп киритган бешинчи футболчига айланади. Бунгача, Златан Ибрагимович, Антони Марсьяль, Федерико Македа ва Луи Саалар мана шундай натижа қайд этишган.



Мураббийлар фикрлари:

Пол Клемент ("Суонси"):
"Бизда ишонч бор, сабаби ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед"га қаршилик кўрсата олган эдик. Мухлисларимиз қаршисида яна бир бор тўп тепишни сабрсизлик билан кутаяпмиз".

Жозе Моуриньо ("Манчестер Юнайтед"): "Саутгемптон"дек яхши жамоага қарши сафарда бир очко олиш улар учун ажойиб натижа. Шу сабаб, мен жуда оғир ўйин кутаяпман".


Толибжон Қосимов

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика