UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 2:0 (матнли трансляция)  60 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

Қийин давр: Кам гапириб, кўп ишланадиган пайт келган Равшан Эрматовнинг олдида турган муҳим вазифалари Янгиликлар

Қийин давр: Кам гапириб, кўп ишланадиган пайт келган Равшан Эрматовнинг олдида турган муҳим вазифалари

Ўзбек футболи Умид Аҳмаджонов бошқаруви даврида қандай бўлди, деган саволга турлича жавоб берувчилар топилади.

Баъзилар Умид Аҳмаджонов даврида катта ислоҳотлар руй берганини таъкидласа, иккинчи томон футбол мантиғига зид бўлган ишлар бисёр бўлганини эслатиб, шунга қараб хулоса беради.

Кимдир Суперлига титул ҳомийга эга бўлгани, ўйинлар трансляциясида олдинга қадам ташланганини кўрсатиб мақтаса, баъзилар ҳар йили оддий қоғоздек йиртиб ташланган регламент ва узлуксиз ўзгариб турган чемпионат форматини ёдга олади.

Ўтган салкам 2 йиллик даврда футболимизда яхши ўзгаришлар бўлганини таъкидлаётган мухлис ва журналистлар ҳам йўқ эмас. Улар терма жамоага хориждан мураббий тайинлангани ва ўртоқлик ўйинлари доирасида топилган рақиблар статусига эътибор қаратишмоқда. Ўртоқлик ўйинлари ташкил этишда олдинга қадам ташланганини ҳеч ким инкор этмайди. Яхши ва номдор рақиблар билан ўйналгани ҳақиқат. Терма жамоага хориждан номи чиққан мураббий олиб келингани ҳам факт.

Шунингдек, айнан Аҳмаджонов даврида Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа ғолибликни қўлга киритди. Айнан мазкур ғалаба билан Аҳмаджонов фахрланиши мумкин. Чунки бу ютуқ айнан унинг раҳбарлик даврига тўғри келди. Гарчи эндигина ишга киришган функционер Аҳмаджонов учун бу ЎФА йўлакчасидаги дастлабки ва охирги катта ютуққа айланди.

Агарда раҳбарга фақатгина шу мезон ёки ўлчов билан баҳо бериладиган бўлса, унда Умид Аҳмаджонов фаолияти яхши деб ҳисобланади.

Лекин бутун бир бошқарувчи фаолиятига мазкур мезон ёки ўлчов билан баҳо бериш қанчалик тўғри? Бу баҳсли масала. Камига терма жамоа салкам  1 йил бош мураббийсиз қолиб, ўртада терма жамоани ўртоқлик учрашувларида Рўзиқул Бердиев ва Темур Кападзе бошқариб турди.

Шунингдек, Эктор Купер терма жамоага олиб келингач, Ўзбекистон Осиё Кубогида кутилган минимум вазифани ҳам уддалай олмай, натижа тарафлама охирги йиллардаги анти-рекордни такрорлади. Бу ҳам факт.

Умид Аҳмаджоновнинг ЎФАдаги фаолиятини агарда терма жамоа мезони билан баҳолайдиган бўлсак, тайинлов қанчалик ўзини оқлади ёки йўқ, натижа қанчалик ўхшади ёки ўхшамади деган саволлар туғилади. Осиё Кубогида қайд этилган натижа охирги йиллардаги энг ёмони бўлди.

Хориждан мураббий олиб келиб, аммо натижа борасида ўсишга эришмаслик, бу тайинлов нотўғри эканлигини англатувчи асосий факторлардан бири.

Ўйин ёки услуб тарафлама ҳам Купер тайинлови ҳали кўплаб саволларни очиқ қолдираётган оғриқли ва баҳсли мавзу.

Шу тарафлама олиб қаралса, терма жамоа мезонини асосий ўринга олиб чиқадиган бўлсак ҳам Аҳмаджонов фаолияти борасида саволлар етарлича туғилмоқда.

Тўғри, Аҳмаджонов кўпроқ реклама, пиарга катта урғу қаратиб, маркетинг соҳаси тарафдан юришни ўйлади. Бунинг натижасида кўплаб ишлар номига амалга оширилгандек таассурот қолдирди.

Масалан, терма жамоага мураббий тайинлаш олдидан расман тақдим этилган шорт-листлар (ЎФА томонидан тақдим этилган шорт-листдаги мураббийлар якунда терма жамоага тайинланмади), узлуксиз давомий турли ассоциациялар билан меморандумлар, собиқ раҳбарият фаолияти кескин танқид қилингани, кетма-кет дисквалификациялар, ҳакамлар четлатилиши, матбуотга чиқишлар каби ишлар авж олди.

Лекин қатор имзоланган меморандумлар асосида бирорта лойиҳа ёки дастур бўйича амалий иш қилингани ёки кўрингани йўқ. Терма жамоа шорт-листидаги мураббийлар ичидан бирортаси жалб этилмади ва якунда ЖЧда Миср терма жамоаси билан муваффақиятсизга учраган, аммо ваъда қилинган мезонга тўғри келувчи истеъфога чиқарилган Купер вариантга тўхталинди.

ПФЛга эса футболдан йироқ бўлган раҳбар Омон Ғофуров тайинланди. Натижада Умид Аҳмаджонов танлови бўлган Омон Ғофуровнинг ПФЛдаги фаолиятининг дастлабки кунлари қатор тушунарсиз ва регламентда аниқ кўрсатилмаган йўқ жарималар акциясига айланиб кетди. Омон Ғофуров ПФЛ бош директори этиб тайинлангач раҳбар сифатида бирор марта ОАВ билан матбуот анжумани ташкил этмади. ПФЛ тарихида ҳали бунақаси бўлмаганди.

Яъни, Умид Аҳмаджоновнинг ЎФАдаги фаолияти давомида йўл қўйган энг катта хатоларидан бири, бу ПФЛга керакли кадрни тайинлай ёки топа олмагани. Аксинча, ПФЛ ўзининг мавжуд мутахассисларидан айрилиб, кечагина футбол ичига қадам қўйган мухлислар учун тажриба майдончасига айланди қолди. Эски ПФЛга нисбатан ҳар тугул ишлатса бўладиган профессионал мақомдаги ташкилот тўлиқлигича ҳавоскорлик сари қадам ташлади.

ЎФА ва ПФЛдаги ўтган салкам 2 йиллик даврда эълон бўйича ишчи куч тўпланди. Бош ташкилот ўзида ҳаваскор мақомидаги "кеча" футболга келган "мутахассислар"ни тўплаб, клублардан профессионалликни талаб қилган давр гувоҳига айландик.

Бу худдики журналистлардан футбол жамоаси тузиб, Суперлигада чемпионликни талаб қилишдек гапга ўхшаб кетади.

ЎФАнинг эски бошқарувчиси даврида яхши томонларни кўрадиган, уларни бирма-бир санай оладиган журналист ёки мухлислар борлигига шубҳа қилмайман. Уларнинг ўз ҳақиқати мавжуд. Қуйида санаганларим эса ўша давр мобайнида кўрган ва билганларим рўйхатидан ўрин олганлари. 

Ўзбек футболида регламентлар қоғоздек йиртилган давр ўтди. Буёғига ўзбек футболи бошқарувига тарихда илк маротаба футбол ичидан нафас олган шахс келди. Равшан Эрматов нафақат ўзбек футболи ҳавосини, балки келажакда ривожланишимиз учун туртки ва чўққи бўладиган жаҳон футболидаги об-ҳавони кўрган ва билган мутахассис. 

Биргина хуштак билан шундай чўққини забт этган ўз ишининг устасидан бошқарув рулида ҳам муваффақият кутамиз. Эрматовнинг раҳбарлик салоҳияти, бошқарув билимига ортиқча шубҳа йўқ. Ҳакамлик ҳам аслида бошқарувдан иборат бўлган касб. Майдонда тинимсиз ҳаракатланадиган футболчиларнинг эҳтиросларини жиловлаб турадиган касб эгасида бу каби сифат етарли бўлади. Айниқса Эрматовда.

Яқинда тасвирга олган "Ўйин куни" лойиҳасида Равшан Эрматовнинг ишлаш услуби, тўғридан-тўғри иш устида, яъни ёш ҳакамларга семинар ўтказаётган пайтда кўриб, шу таърифни ишлатгандим: "Ҳакамларнинг ҳақиқий бош мураббийи".

Видео. «Ўйин куни» — Равшан Эрматов (Ҳеч қаерда кўрмаган жараёнлар ва ҳакамлар ҳақида) 

Эндиликда Равшан Эрматов нафақат майдонда бошқарувчи, ҳакамларнинг бош мураббийи, балки ўзбек футболи бошқарувчисига айланди. Жуда қийин палла. Эски ЎФФдан кейинги ҳолатданда оғирроқ аҳвол футбол ичида. Масъулият жуда юқори бўлган иш. Бироқ Равшан Эрматов учун масъулият бегона бўлмаган сўз. Шу тарафлама кўнгил хотиржам.

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк ўзбек иштирокчиси ва рекордчисига айланган Равшан Эрматов зиммасига энди терма жамоамизнинг мундиалдаги тақдири ҳам бевосита боғлиқ бўлади. Равшан Эрматов эндиликда нафақат ўз иштироки, балки Ўзбекистон терма жамоаси иштирокини таъминлашга ҳам масъул.

Доим ўз ишида етакчи ва биринчи бўлган Равшан Эрматов футбол ичидан ўзбек футболи бошқарувига келган илк функционер ролида энди жавлон уради.

Умид Аҳмаджонов ЎФФ тепасига энди келганида янги раҳбариятга таклиф сифатида мақола ёзгандим. Ўша таклифлар ҳали ҳам ўз актуаллигини йўқотмаган. Яъни, ўша муаммолар ҳали ҳам мавжуд ва кўпайгандек, назаримда.

ЎФФга таклиф: МТЖ, ПФЛ ва "етимча ўғиллар" 


Равшан Эрматов олдида турган дастлабки энг муҳим вазифалар:

1. Футболимиздаги айни ҳолатни чуқур ўрганиб чиқиб, муаммоларни аниқлаш.

2. Ассоциация ўрнига Федерацияни тиклаш (ЎФАдан ЎФФга қайтиш) 

3. Футболимизнинг яқин келажакдаги аниқ тизимини яратиш дастури

4. ПФЛга муносиб мутахассис тайинлаш

5. Терма жамоалар ишини чуқур ўрганиб чиқиб, таҳлилий гуруҳ ташкил этиш

6. Футзални мустақил ассоциацияга айлантириб, унга муносиб раҳбар ва терма жамоага бош мураббий тайинлаш

7. Ҳакамлар қўмитаси ишини буткул янгилаш (ўйин куни эълон қилинадиган ва турли хил юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш)

8. Болалар футболи тизимини қайта кўриб чиқиш

9. Барча йўналишлар бўйича ўз мутахассисларини жалб этиш

10. ЎФФда мураббийлар кенгаши ташкил этиш (малакали ва эркин юрган мутахассислар билан тўлдириш)

Умид Аҳмаджонов даврида ўрнатилмаган ЎФА ва ПФЛ функцияларидаги мувозанатни Эрматов уддалашига ишонгим келади.  

Кўп гапириб кам ишланадиган давр ўтиб, буёғига кам гапириб, кўп ишланадиган пайт келди.

Муаллиф :
Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика