UZ

Сўнгги янгиликлар

Қишки уйқудан қайтган Бундеслига: "Бавария" Гвардиола ва Анчелотти билан уддалай олмаган ишини қилди Янгиликлар

Қишки уйқудан қайтган Бундеслига: "Бавария" Гвардиола ва Анчелотти билан уддалай олмаган ишини қилди

Бундеслиганинг иккинчи даврасига старт берилди.

Германия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган дастлабки учрашувда "Байер" ҳамда "Бавария" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги беллашувида мюнхенликлар зафар қучишганди. Леверкузендаги "БайАрена" стадионида ҳам бу такрорланди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида майдонда асосан тенг кураш кечган бўлса, биринчи бўлимнинг иккинчи ярмига келиб меҳмонлар устунликка эга бўлишди ва таблодаги ҳисобда ҳам акс эттиришди.

Арьен Роббеннинг бурчак зарбасидан сўнг даставвал Видаль боши билан дарвозага зарба берганди, аммо тўп мезбонлар футболчисига тегиб жарима майдончаси ичида ёлғиз турган Хави Мартинес томон келди. Испаниялик ярим ҳимоячи эса бу вазиятда осонлик билан Бернд Лено қўриқлаётган дарвозани ишғол этди - 0:1.

Шундан сўнг биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.

Танаффусдан кейин "Байер" ташаббусни ўз қўлига олди ва позицион ҳужумда фаол ўйнади. "Бавария" эса асосан қарши ҳужумда ҳаракат қилишига тўғри келди. Бу эса ўз навбатида мюнхенликларга қўл келди.

"Байер"нинг навбатдаги самарасиз чиққан ҳужумидан кейин Свен Ульрайх тезлик билан тўпни майдон марказида турган Арьен Роббенга улоқтирди, голландиялик вингер эса ҳужумни ривожлантириш мақсадида Хамес Родригесни тўп билан таъминлади. "Бавария"нинг 11-рақамдаги футболчиси эса чап қанотдан жарима майдончаси ичига тезлик билан кириб кетаётган Риберини кўрди ва франциялик жамоадошини қулай вазиятга чиқарди. Рибери эса таблодаги ҳисобни ўзининг аниқ ҳаракати ва зарбаси билан 0:2га етказди.

Бу голдан ғазабланган "Байер" ҳужумга яна зўр берди. Хайко Херлихх эса ўзгаришларни амалга оширди. Бу эса ўз самарасини кўрсатди. Орадан кўп вақт ўтмай жамоа тўпурари Кевин Фолланд ўзининг чиройли ҳаракатлари билан икки футболчини алдаб ўтди ва чамаси 16 метрлар масофадан тўпни дарвоза томон тепди. Фолланднинг йўллаган зарбаси йўл-йўлакай рикошет хосил қилиб дарвоза тўридан жой олди - 1:2.

Голдан руҳланган "Байер" энди мағлубиятдан қутилиб қолиш йўлларини излаётганди. "Бавария" дарвозасини ишғол этган Фолландда яна бир қулай вазият юзага келганди. Аммо "Бавария" ҳимоячиси Боатенг ва дарвозабон Ульрайхнинг ишончли ўйини эвазига учрагувдаги мувозанат тикланмай қолди. "Байер"нинг қолган дақиқалар ичида қилган ҳаракати бесамар кетди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида эса "Бавария"нинг 11-рақамдаги футболчиси Хамес Родригеснинг жарима зарбасидан нозик дид билан йўллаган зарбасига голга айланди ва ўйин тақдирини буткул ҳал этди - 1:3.

Байер Леверкузен

Кевин Фолланд - 70'

Бундеслига . 18-тур

13/01/2018, 00:30

3
:
1
Тугади

Бавария

Хавьер Мартинес - 32', Франк Рибери - 59', Хамес Родригес - 90'

Стадион: BayArena, 30210 томошабин

Бош ҳакам: Daniel Siebert

45'
90'
10'  Кевин Фолланд
15'  Карим Беллараби
60'  Карим Беллараби (Benjamin Henrichs)
65'  Доминик Кор (Lucas Alario)
70'  Кевин Фолланд
70'  Kai Havertz
77'  Юлиан Брандт (Адмир Мехмеди)
27'  Томас Мюллер
32'  Хавьер Мартинес
42'  Рафинья
59'  Франк Рибери
59'  Хамес Родригес
65'  Арьен Роббен (Кингсли Коман)
79'  Франк Рибери (Сандро Вагнер)
90'  Хамес Родригес
90'  Томас Мюллер (Corentin Tolisso)

Шу тариқа "Бавария" янги 2018 йилни ғалаба билан бошлади.

"Доришунослар" Бундеслигада ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён мағлубият нималагини билмай келишаётганди. Аммо 2018 йилнинг илк расмий учрашувида бу ёқимли серияга "Бавария" чек қўйди.

Шунингдек, бунга қадар "Бавария" Леверкузенда охирги бор айнан Юпп Хайнкес қўл остида ғалаба нашидасини сурганди.
Кейинги 4 йилдан буён мюнхенликларга бу ердан 3 очко билан қайтиш насиб этмаётганди. Юпп Хайнкес эса сўнгги 4 мавсумда Гвардиола ва Анчелотти эплолмаган ишни яна ўзи уддалади.

Бу ғалабадан кейин "Бавария" тўпалаган очколари сони 44 очкога етди ва Бундеслига турнир жадвалида якка ҳокимликни янада мустаҳкамлади. "Байер" эса 28 очко билан кучли тўртталикни тугатиб турибди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  575
Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Иргиз туманида...  171
2017 йилнинг энг қизиқ 7та футбол ўйини (Android/iOS) 2017 йилнинг энг қизиқ 7та футбол ўйини (Android/iOS)
Андроид смартфонлар ёки Apple компаниясининг iOS тизимида ишловчи...  88
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг