UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  1 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  6 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  13 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  2 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  2 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  13 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6

Қишда Туркияга бормаган "Локомотив" йиғин пулларини қаерга йўналтираётгани маълум бўлди Янгиликлар

Қишда Туркияга бормаган "Локомотив" йиғин пулларини қаерга йўналтираётгани маълум бўлди

Сўнгги йиллар давомида "Локомотив" футбол клуби доимий равишда мавсумолди тайёргарлик йиғинларини Туркия ёки БААда олиб борарди.

Бироқ ушбу мавсум стартида жамоа йиғинларни тўлиқлигича жамоа қароргоҳида олиб борди ва бу ҳақда олдинроқ маълум қилганимиздек, жамоа футболчилари хорижда йиғин ўтказмайди.

Кўриб турганимиздек, "Локомотив" охирги 2-3 йил давомида таркибини ёшартириш ишларини олиб борди, аммо ҳар йилги мавсумолди матбуот анжуманларида клуб расмийлари жамоанинг олдига қўйилган вазифа ва мақсадлар ўзгармаганлигини маълум қилишади. 

Футбол жамиятига аёнки, ёш футболчини ўстириш, клубнинг даражасида шакллантириб, уни босқичма-босқич ривожлантиришда футбол мактабларининг аҳамияти жуда катта. Ўз навбатида клубни молиялаштираётган "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ҳам клубнинг футбол мактабини барпо этишда кўмаклашмоқда. Олган маълумотларимизга қараганда, "Локомотив" бугун футбол мактаби бунёд этишни бошлаб юборган ва бу 2022 йил охирига қадар фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Бизга маълум бўлишича, Яшнобод туманида "Локомотив" футбол клубига тегишли 2 гектар ерга клуб ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамкорликда битта стандарт стадион ҳамда иккита кичкина сунъий майдон қуришни режалаштирган ва қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас...

Бундан ташқари, "Локомотив" футбол клубига Тошкент вилоятининг Назарбек шаҳарчасидан 8 гектар ер ажратилган бўлиб, клуб у ерга тўртта стандарт майдон ҳамда ёш футболчиларнинг яшаши учун меҳмонхона қурилиши режа қилмоқда. Шу орқали "Локомотив" клуби футбол мактабидаги барча гуруҳларни бир жойга жамлаб, уларни кузатиш имкониятига эга бўлади. Қайд этиш керак, "Локомотив"да ҳозирги пайтда ҳам футбол мактаби фаолият олиб бормоқда. Унда 10га яқин ёш тоифаларида 800дан зиёд ёш футболчилар футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда. Доимий равишда мамлакат чемпионатларида, халқаро турнирларда иштирок этишмоқда. Аммо гуруҳларнинг барчаси ҳар хил жойларда машғулотлар олиб боришади.

Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, "Локомотив" футбол клуби қишда Туркия ёки БААга боргандан кўра, ёш футболчилар учун футбол мактаби қуришни маъқул топди.

Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика