UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  5 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  9 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  47 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  7 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  31 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Қирол Карл III нинг тахтга ўтириши муносабати билан АПЛда яна бир қатор ўйинлар қолдирилиши мумкин Янгиликлар

Қирол Карл III нинг тахтга ўтириши муносабати билан АПЛда яна бир қатор ўйинлар қолдирилиши мумкин

Май ойининг дастлабки ҳафтасига белгиланган АПЛ учрашувлари тож кийдириш маросими туфайли хавф остида қолади.

Маросим келаси йилнинг 6 май санасига белгилангани эълон қилинди. 

Ўтган ой Қироличанинг дафн маросими бўлиб ўтганида Премьер-лиганинг иккита ўйини сурилди, шулар қаторида "Челси"нинг “Ливерпул”га қарши ўйини ҳам қолдирилди. "Манчестер Юнайтед"нинг "Лидс Юнайтед" билан уй ўйини ҳам бўлиб ўтмади.

Тадбир ўша дам олиш кунларидаги футбол ўйинларига таъсир қилиши мумкин, бироқ сана ва бошланиш вақти ҳали тасдиқланмаган. Барча тегишли спорт органларига ҳали кўрсатмалар берилмади. Қиролича вафотидан сўнг якуний қарор чиқариш Англия Футбол Лигаси ва Англия Премьер-лигасининг ўзига қўйиб берилгани боис бу сафар ҳам аниқ кўрсатмалар берилишига кафолат йўқ. 

"Вест Хэм", "Тоттенхэм" ва "Фулхэм" Лондонда жойлашган ўша куни ўз уйида ўйнайдиган жамоалар бўлиб, уларнинг рақиблари "Манчестер Юнайтед", "Кристал Пэлас" ва "Лестер Сити" бўлиши режалаштирилган. Ушбу баҳслар катта эҳтимол билан қолдирилади. Полициянинг бутун мамлакат бўйлаб чақирилиши мумкинлигини инобатга олсак, "Ливерпул"нинг "Брентфорд" билан тўқнашуви ва "Лидс"нинг "Манчестер Сити" сафари ҳам сўроқ остида қолиши мумкин.

Агар Премьер-лига ҳукумат тавсияларига амал қилса, юқоридаги ўйинлар кечиктирилиши ёки 24 соат орқага сурилиши мумкин. Трансляция қилиш бўйича танловлар ўйинларнинг бўлиб ўтадиган санадан 3-6 ҳафта олдин белгиланади. Тегишли кўрсатмалар ундан олдин берилиши кутилмоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика