UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  1 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  7 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  3 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  6 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  76 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  2 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  1

Қирғизистон - Макао: Асосий мақсад йўлидаги муҳим ғалаба Янгиликлар

Қирғизистон - Макао: Асосий мақсад йўлидаги муҳим ғалаба

Championat.asia сайти ходими Марат Аксанов Қирғизистон ҳамда Макао ўртасидаои Осиё Кубоги-2019 саралаш учрашуви ва унинг атрофидаги таассуротлари билан бўлишди.

Қозоғистон орқали 12 соатли йўлдан сўнг, Бишкекка етиб келди. Шаҳарда Японияда ишлаб чиқарилган ўнг томон чамбаракли машиналар, тор кўчалар, дарахт ва рус тилидаги рекламаларга тўла. Қирғизистон пойтахтидаги тоза ҳаво жуда ёқимли, шаҳар ортидаги қорли тоғлар кўриниб турарди.

Пойтахтга келишим билан мамлакат футбол федерацияси офисига ташриф буюрдим ва у ерда Қирғизистон ҳамда Макао терма жамоалари бош мураббийлари билан матбуот-анжумани ўтказилди.


Биринчи бўлиб журналистларнинг саволларига меҳмон жамоа устози жавоб берди ва ушбу баҳс улар учун жуда муҳимлиги ва жамоа сўнгги хуштаккача ўйнашга тайёрлигини айтди. Жозеф Тао Лао Сан яхши кайфиятда эди ва ижобий натижага умид қилаётганди. 

Макао мураббийидан сўнг, уч йилдан бери Қирғизистон терма жамоасида ишлаётган Александр Крестинин саволларга жавоб берди.

Александр Сергеевич саволларга қисқа ва аниқ жавоб қайтарди. Мураббий жамоанинг жисмоний ҳолати ажойиблигини, аммо талабларни бажармаётган раҳбариятдан норози эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон терма жамоасининг асосий рақиби жамоанинг ўзи.

Матбуот-анжуманида "Спартак" марказий стадионидаги чим ҳолати борасида ҳам тўхталишди. Ҳаво совуқлиги туфайли чим керакли даражада ўсмаган эди, икки жамоа эса баҳсдан олдин сунъий майдонда машғулот ўтказди.

Шунга қарамай учрашув куни об-ҳаво яхши бўлди.




Қирғизистон терма жамоаси мухлислари томошабоп ўйин ва ғалаба ниятида яхши кайфият билан стадион томон йўл олишди, аммо ёрқин бўлмаган учрашув баннерлари туфайли ўз бағрига 18 000 ишқибоз сиғадиган "Спартак" аренаси тўлмади. Трибунадаги атмосфера ажойиб эди ва мухлислар ҳам севимлиларини яхши қўллаб-қувватлашди.




Учрашувни томоша қилиш учун қирғиз эстрада юлдузлари ҳам ташриф буюришди: (чапдан-ўнгга) Улан Барпиев, Жоомарт Жолдошев, Урмат Усенов, Эрмек Нурбаев ва Омар Жанишев.







Қирғизистон терма жамоасининг асосий рамзи ва тахаллуси - бу "Оқ Лочин". Ўйиндан олдинги машғулотда у билан фан-клуб вакили трибуналарни жонлантиришга ҳаракат қилди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда, бир кун аввал - Макао яшил, Қирғизистон оқ формада ўйнаши маълум бўлганди.



Учрашувгача айтилганидек майдон чими қониқарсиз ҳолатда эди ва бу ўйинга таъсир кўрсатди. Иккала жамоа ҳам комбинацион ўйин кўрсатишга қийналди ва кўпроқ узун узатма ва ҳаводан тўпни етказишга эътибор қаратишди.





Биринчи бўлимда мезбонлар рақиб жамоа ҳимоясига тин бермади, ҳужумлар сони кўп бўлди, аммо бўлим голларсиз якунланди. Трибунадаги мухлислар футболчиларни бор кучлари билан қўллаб туришди.

Макао ва Қирғизистон терма жамоалари мураббийлари Жозеф Тао Лао ва Александр Крестинин:


Қирғизистон жарима майдончасига узатма беришда давом этди ва бу Макао дарвозаси олдида хавфли вазиятлар сони ортишига сабаб бўлди. Узатмаларнинг бири гол билан якунланди. 60-дақиқада мезбонлар сардори Азамат Байматов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.



Майдон эгалари голдан сўнг бўшашишмади ва рақибнинг ҳужум қилишига имкон беришгани йўқ.





Баҳс 1:0 ҳисобида якунланди. Мухлислар натижа ва ўйиндан мамнун бўлишди. Макао футболчилари муносиб ўйин ўтказишди ва уларни танқид қилиш қийин эди.


Қирғизистон терма жамоаси футболчилари ажойиб қўллаб-қувватлаш учун мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдиришди.


Мухлислар қаторида ўтириб, ишқибозларни жонлантириб турган ушбу инсонни алоҳида эътироф этиш лозим.



Баҳснинг энг яхши футболчиси ҳимояда хатосиз ўйнаган ва гол уришга эришган Азамат Байматов бўлди.


Учрашувдан кейинги матбуот-анжуманида икки жамоа мураббийлари баҳс оғир ўтгани, ўйиндаги тажриба муҳимлиги ҳақида гапирди.

Жозеф Тао Лао: "Оғир учрашув учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман, бу ўйин биз учун ҳақиқий чақирув бўлди. Қирғизистон терма жамоаси гуруҳимиз етакчиси ва улар жуда яхши ўйин ўтказишди. Афсуски, биз иккинчи бўлимда сусткашликка йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик, рақиб биздан кучли эди".


Александр Крестинин: "Ғалаба ва мавсум очилиши билан ҳаммани табриклайман. Катта босим остида ўйнадик ва натижадан мамнунмиз. Қийин бўлди, бироқ асосийси ғалаба".


Бишкекдаги оғир ҳавони ҳисобга олиб, майдонни учрашувга тайёрлаган ташкилотчилар ва стадион ишчиларини алоҳида эътироф этиш лозим. Қирғизистон футбол федерацияси ходимларининг сўзларига кўра, улар узоқ вақт давомида тиним билмай меҳнат қилишган. Майдон ҳолати муаммоси туфайли ОФК уйда ўтказиш керак бўлган баҳсларни бошқа мамлакатга кўчириши мумкин. Ходимлар туфайли ушбу ҳодиса содир бўлмади.

Уйдаги ва гуруҳдаги биринчи ғалаба Қирғизистон терма жамоаси учун катта аҳамиятга эга эди ва улар бу натижага эришишди. "Оқ лочинлар"да БААда ўтадиган Осиё Кубоги-2019да иштирок этиш учун катта имконият бор, аммо бу мақсадга эришиш осон эмас ва Крестининнинг сўзларига кўра, Қирғизистон терма жамоасининг бу босқичдаги асосий рақиблари уларнинг ўзи.

Учрашув, мухлислар, саёхатдан бўлган таассуротлар ижобий. Қирғизистон ўз тарихида илк маротаба биринчи йирик турнирда иштирок этиб, мухлисларга чексиз қувонч бағишлаши мумкин.

Бишкекни сайр қилишнинг иложи бўлмади, аммо марказда айланиш ва катта боғ ва ҳайкалларни кўришга улгурдим.

Эркинлик ҳиёбони:


Оқ уй:


Республика музейи:


Манасу ҳайкали:




Муаллифлар: Марат Аксанов (матн) ва Замир Торгоев (фото).

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика