UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Лионель Скалони: "Ҳозир Мессисиз ҳам Месси бордек ўйнай оламиз"  1 00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  5 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  8 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  11 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  22 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  6 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14

Қирғизистон футбол Федерацияси раҳбари ногирон боланинг уйига борди ФОТО Янгиликлар

Қирғизистон футбол Федерацияси раҳбари ногирон боланинг уйига борди ФОТО

Сиз ҳаётдан хафа бўлсангиз ва тақдирдан нолисангиз мана шу кулиб турган болакайни эсланг.


Танишинг Давранов Азис. Беш йил олдин йўл транспорт ҳодисаси вақтида битта оёғидан айрилган. Микроавтобуснинг тормози ишламай қолган ва у автобус бекатида турган одамларга бориб урилган. 

Ҳозир Азис 12 ёшда ва олтинчи синфда ўқимоқда. У футболни севади, уни энг зўр спорт тури деб ҳисоблайди. 

Бугун Даврановлар уйига Қирғизистон Футбол Федерацияси Президенти Семетей Султанов ва терма жамоа аъзоси Антон Землянухин меҳмон бўлиб келишди. Меҳмонларни Азис ва унинг акаси Эльдияр кутиб олишди. Унинг онаси Венера Давранова Азиретни қучоқлаганича барчани уйга таклиф қилди. Она барча нарса етарли эканлигини айтди. Унга Азис ҳам қўшилди: «Бизда барчаси жойида!». Азис мактаби ва ўқиши ҳақида, севимли фанлари ҳамда футболни қанчалик севишини айтиб берди. Семетей Алимбаевич Азисга терма жамоа футболкасини совға қилди, уни терма жамоа футболчилари билан танишиш учун машғулотларга ва ўйинларга таклиф қилди. Антон эса Азисга эскириб қолган тўплар ўрнига янгиларини совға қилди. Азис ва Антон биргаликда кўчада янги совғани синовдан ўтказиб олишди.

Қани энди барчамиз мана шу болакай каби оптимист бўлсак эди.








Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика