UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  1 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  10 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  134 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Қирғизистон чемпионатида ишлаётган ўзбекистонлик мураббий билан суҳбат Янгиликлар

Қирғизистон чемпионатида ишлаётган ўзбекистонлик мураббий билан суҳбат

Ўз вақтида В ПРО-Лига вакили "Локомотив-БФК" клубида фаолият олиб борган ўзбекистонлик мураббий Леонид Сенкевич айни дамда Қирғизистон чемпионатида "Лидер" жамоасида фаолият олиб бормоқда.

Сайтимиз мухбири ушбу мураббий билан боғланиб, интервью ташкил этди. Қуйида интервьюнинг тўлиқ матни билан танишинг.

- Сизни Қирғизистон чемпионатида фаолият олиб бораётганингиз ҳақида эшитдик, бу тўғрими?

- Ҳа тўғри. Мен август ойида Қирғизистон чемпионатида иштирок этувчи "Лидер" жамоасига кўчиб ўтдим.

- Айтингчи, "Локомотив-БФК" жамоасидан кетишингизга нима сабаб бўлди?

- "Лидер" жамоаси раҳбарияти менинг хизматларимга қизиқиш билдиришди. Яхши шартнома таклиф қилишди. Шартнома шартлари менга маъқул келди ва бу жамоа билан битим туздим. Биласизми, менда Қирғизистон чемпионатидан иккита таклиф бор эди. "Лидер" жамоаси раҳбарияти менга ишлаш учун яхши шароит ва имкониятларни яратиб беришга ваъда қилишгани боис, якунда бу жамоани танладим.



- "Лидер" жамоаси ҳақида айтиб берсангиз...

- Қирғизистон чемпионати иштирокчиси "Лидер" жамоаси ҳали ёш ва энди шаклланаётган футбол клуби. Жорий мавсум жамоа учун тажриба йили бўлди. Дастлаб жамоага Россиядан мураббий таклиф қилинганди, бироқ у мураббий жамоада ишлаб кета олмади. Шундан сўнг улар ўзбекистонлик мураббий билан ишлашга қарор қилишди. Сабаби бу икки халқ ўртасидаги менталитет бир-бирига яқин, шунингдек жамоа раҳбарияти аввалдан менинг хизматларимга қизиқиш билдираётган эдилар. Жамоани шакллантиришда менга ўзбекистонлик футболчилар Искандар Мўминов ва Арслон Султоновлар катта ёрдам беришди. Раҳбарият томонидан келаси мавсумда камида кубок ярим финалигача етиб бориш, чемпионатда кучли учликка кириш вазифаси қўйилди.

- Бу жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- "Лидер" жамоаси билан икки йилга мўлжалланган шартнома имзоладим. Ушбу шартнома шартлари мен учун маъқул келди.



- Собиқ жамоангиз "Локомотив-БФК" ҳақида фикрларингиз...

- "Локомотив-БФК" жамоасидан илиқ хотиралар қолган. Менга юқори ўринлар учун кураша оладиган жамоа билан ишлаш имкониятини тақдим этгани учун Муслим Пирмухаммедовга миннатдорчилик билдирган бўлардим. Жамоа йигитлари бизнинг бошлаган ишимизни муваффақиятли тарзда охирига етказа олганликлари учун жудаям хурсандман. Улар менинг меҳнатларимни зое кетказишмади, ўз гуруҳларида 2-ўринни ўринни қўлга киритишди.

Биласизми, Қирғизистон чемпионатида ўзбекистонлик мураббийнинг фаолият олиб бориши - бу Марказий Осиё мураббийларига бериладиган баҳо ҳисобланади. Мени қўллаб-қувватлаётганликлари учун Қирғизистон футбол федерациясига ташаккур изҳор қиламан. Жамоамиз йигитларига ҳам катта раҳмат!

Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика