Қирғизистон бош мураббийи Ўзбекистон билан ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди
09 ноя 2019 11:46
Янгиликлар
Қирғизистон бош мураббийи Ўзбекистон билан ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди
Ўзбекистон - Қирғизистон ўртоқлик учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўзбекистон футбол Ассоциациясига илиқ қабул учун раҳмат айтмоқчиман. Барчаси юқори даражада. Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйин Япония ва Тожикистон билан баҳсларга тайёргарлик доирасидан ўрин олган. Барча футболчилар терма жамоа ихтиёрига етиб келишмагани тушунарли, баъзи футболчиларнинг ўз клублари сафидаги ўйинлари бор - учрашув ФИФА кунлари доирасида бўлмаяпти. Аммо терма жамоанинг 80 фоиз футболчиси шу ерда, жароҳатланганлардан ташқари. Бир неча кун давомида тайёргарлик кўрамиз, ахир бир қатор футболчилар энди жароҳатдан қутулишган, баъзиларда ўйин амалиёти йўқ. Барчасини оптимал ҳолатга келтириш учун вақтимиз бор", - дейди Александр Крестинин Қирғизистон ФФ расмий сайтига.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар