Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон ўйинини ким бошқаради?
Aslanov Jasurbek
9 сен 2024, 20:38
Эртага, 10 сентябрь куни ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари доирасида Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади.
Ушбу баҳсни ўзбекистонликларга таниш бўлган кувайтлик ҳакам Аҳмад Ал Али бошқаради. Кувайтлик рефери Ўзбекистон клубларининг ОЧЛ ва ОФК Кубогидаги ўйинларини бошқаришга улгурган.