Қирғиз Республикаси дарвозабонига Италия ва Россия жамоалари қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
23 мар 2025, 22:07
РПЛ, МФЛ ва Италиянинг бир қанча жамоалари қирғизистонликлар посбони Эржан Токотаевга қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Aladop.kz хабар берди.

Эржан Токотаев ва унинг терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш босқичи 7-турида Ўзбекистонга қарши баҳс олиб борди. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда қирғизистонлик дарвозабон бир нечта сэйвларни амалга оширган ва Элдор Шомуродовнинг пенальтисини қайтарганди. Умуман олганда, Токотаев баҳснинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган эди.

25 ёшли футболчи Қирғиз Республикаси терма жамоаси сафида 33 ўйинда майдонга тушган. Трансфер нархи – 300 минг евро. У айни пайтда Туркия биринчи лигасида иштирок этаётган "Шанлиурфаспор" жамоасида ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Aladop.kz