UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  5 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  4 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2

Қибрайга катта футбол қайтмоқда! Янгиликлар

Қибрайга катта футбол қайтмоқда!

Теглар :  Қибрай
Қибрай ўзбек футболида ўз ўрнига эга. Ўз вақтида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг асосий ҳужумчиси бўлган, Қозоннинг «Рубин» клубида тўп сурган Даврон Мирзаевни мухлислар яхши эсласа керак.

Даврон Қибрай футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин айрим сабабларга кўра, футболимизга бир қатор футболчи-ю, футзалчиларни етиштириб берган туманда маълум вақт катта футбол тўхтаб қолган эди. Хусусан, 90-йилларда 1-лигада «Роҳат» жамоаси Қибрай шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг туман жамоаларини профессионал лигаларга кўрмай қўйгандик. Узоқ йиллик танаффусдан кейин Қибрайга катта футбол қайтиш арафасида. Қибрай туман ҳокими Мирқосимов Мираъзам Миразадович Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан туманда футболни ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилди. Шу муносабат билан етти йилдан бери Тошкент вилояти чемпионатида мунтазам иштирок этиб келаётган «Ҳумо» футбол клубининг моддий-техник базасини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда. Шахсан туман ҳокими Мирқосимов Мираъзам Миразадовичнинг қатъий назорати остида туманга катта футбол қайтиш арафасида. Яъни, «Ҳумо»нинг асосий мақсади Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тасарруфидаги мусобақага йўлланма олиш.

Туман ҳокимининг эътиборига мос равишда Равшан Саҳобуддинов мураббийлигидаги «Ҳумо» 3-тур ўйинлари ўтказилган Тошкент вилоятини чемпионатини муваффақиятли давом эттирмоқда. Жумладан, 3та ўйиннинг иккитасида ғалаба нашидасини сурган «Ҳумо» яна бир баҳсда дуранг қайд этган ҳолда 7 очко билан ўз минтақасида турнир жадвалида иккинчи поғонадан жой олиб турибди. Жамоанинг натижасидан ташқари қилинаётган меҳнатлар самараси бошқа йўналишларда ҳам бўй кўрсатмоқда. Хусусан, «Ҳумо»нинг икки нафар аъзоси – Беҳруз Шукуруллаев ҳамда Диёрбек Тўлабоев 2006 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров эътиборига тушди. Футболчилар ўсмирлар термасига номзод бўлди. Айтиш керакки, тумандаги БЎСМда «Ҳумо»нинг келажаги бўлган ёш иқтидор эгалари тарбияланмоқда. Жамоанинг ёш тарбияланувчилари ҳам худди акалари сингари вилоят биринчиликларини муваффақиятли давом эттирмоқда.

Умид қиламизки, «Ҳумо» ўз олдига қўйилган вазифа бажариб, Қибрайга яна катта футбол ҳавосини олиб киради. Жамоанинг келажаги бўлган болалардан эса, ўзбек футболининг юлдузлари етишиб чиқади.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика