Қибрайда ўтган водий дербисида ғолиб аниқланмади

Narzulla Saydullayev
14 янв 2018
Бугун "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" клублари ўзаро назорат учрашувини ўтказиб олишди.

Баҳсдаги ҳисоб 22-дақиқада қўқонликлар сардори Мурод Холмуҳаммедов томонидан очилди. У пенальтини аниқ амалга оширди. Учрашув охирида наманганликлар ярим ҳимоячиси Аюбхон Нўъмонов жарима тўпини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Бу ҳақда "Қўқон-1912" расмий сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Қўқон-1912" "Машъал" билан назорат учрашуви ўтказиб ютқазганди.



Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:1 (1:0)

Бош ҳакам
: Владислав Цейтлин.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 22 пенальти – Аюбхон Нўъмонов 89.

“Қўқон-1912”: Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Акмал Холмуродов, Александр Мерзляков, Жамшид Ҳасанов, Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Ҳасанов, Суҳроб  Бердиев, Игорь Таран, Баҳодир Пардаев.

Захира: Музаффар Абдуллаев, Азиз Ашуров, Иқбол Маликжонов, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Ойбек Мирзоҳидов, Иброҳим Раҳимов, Носир Отақўзиев, Собир Ҳамидов.

"Навбаҳор":  Мирзоҳид Маматхонов, Авазхон Маматхўжаев, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Бойдедаев, Мирзоҳид Ғофуров, Зоҳир Пиримов, Остон Ўрунов, Дилшод Шарофетдинов, Аюбхон Нўъмонов, Азизбек Турғунбоев, Азамат Алланиёзов.

Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Равшан Хурсанов, Аббос Ғуломов, Акмал Турғунбоев, Шоҳзамон Хайруллаев.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia