UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  14 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  9 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  16 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   4 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0

Қайта бирлашув: Месси ва Суарес яна бирга (мутолаа учун) Янгиликлар

Қайта бирлашув: Месси ва Суарес яна бирга (мутолаа учун)

Аргентиналик ва уругвайликнинг карьерадаги йўллари ҳақида гаплашамиз.

Луис Суарес сўнгги вақтлар соғлигидаги муаммолардан кўп шикоят қилмоқда. Футболчида доимий равишда тиззадаги кучли оғриқлар юзага келмоқда ва шу сабаб тез-тез укол қабул қилган ҳолда ўйнашига тўғри келмоқда. Бу 36 ёшли ҳужумчининг ҳозир ҳам расман иш жойи ҳисобланган "Гремио" билан рўй берди. Уругвайликнинг фаолиятини Бразилиядаги муваффақиятли мавсумдан сўнг якунлаши истисно этилмаганди. У А Серия доирасидаги 33та ўйинда 17та гол ва 11та ассист қайд этди. Аммо, Луис барча муаммоларга қарамай дўсти билан қайта бирлашишни рад эта олмади.



"Интер Майами" эркин агент мақомида Суареснинг ўтишини эълон қилди. Томонлар 1+1 схемасида шартнома имзолашди. Бу трансфердаги катта ролни Лионель Месси ўйнади. Барчага аргентиналик ва уругвайликнинг катта дўстлар ҳисобланиши маълум. Улар "Барселона"да 6 йил биргаликда ўйнашди ва Испанияда ҳам, ундан ташқарида ҳам барча рақибларини даҳшатга солишди. Ўша жамоада Неймар ҳам бор эди, у аввалига Парижга, сўнгра Саудия Арабистонига йўл олишни афзал кўрди. Аммо, бразилиялик ҳам Месси билан ПСЖда қайта бирлашган эди, шундан сўнг икки ўйинчи парижликлар сафини тарк этди.

Суареснинг "Интер Майами"га ўтиши МЛСни унчалик кузатмайдиганларни ҳам қизиқтирди. Барча Луис ва Леонинг "Барселона"да қанчалик фойдали ўйнашганини эслайди. Уругвайлик Каталония клубига 2014 йилнинг ёзида "Ливерпуль"дан ўтганди. Трансфер нархи 81 млн еврони ташкил этган. Суареснинг "Барселона"даги олти йиллиги – бу тарих, аммо жуда ҳам ёрқин. Луис Каталония клубида 283та ўйинда майдонга тушиб, 195та гол ва 113та ассист ижро этди. Уругвайлик "кўк-анорранглилар" сафида Ла Лигада кетма-кет 4 йил 20тадан ошиқ гол урган ҳолда ақлбоварқилмас натижа қайд этди. Форвард 2015/16 йиларда 40та тўп киритди.

Суарес ва Месси "Барселона"да 13та соврин ютишди. Улар биргаликда 258та ўйин ўтказиб, улардан 187тасида ғалаба қозонишди ва атиги 29тасида эса мағлубиятга учрашди. "Кўк-анорранглилар"нинг Луис ва Лео иштирокидаги ўйинларда ғалаба фоизи 73ни ташкил этади. Неймар ПСЖга кетганидан сўнг МСНдаги учлик дуэтга айланди ва шунда ҳам жуда самарали ўйин кўрсатишди. Аммо, уругвайлик "Барселона"ни тарк этди. Каталония клубининг ўша пайтдаги президенти Жозеп Бартомеу ўйинчини рад этишга қарор қилди ва шу сабаб кўплаб танқидларни қабул қилиб олди. Суарес "кўк-анорранглилар"дан хафа эди ва 2020 йилда уларнинг тўғридан-тўғри рақобатчиси бўлган "Атлетико"га ўтди. "Матрасчилар" форвард учун бор йўғи 9 млн евро тўлашди.



Месси дўстининг кетганидан эски пайтлар эсланган ва деярли кўз ёшга олиб келувчи постларни қолдирган ҳолда қаттиқ ташвишга тушди. Ўша пайтда уругвайлик Мадридда порлади. Суарес илк мавсумидаёқ 21та гол урган ҳолда "Атлетико" билан Ла Лигани ютди. Кейинги мавсум эса унинг самарадорлиги 2 бараварга тушди. Форварднинг ўйин вақти ҳам қисқарди. ОАВда ўйинчи ва бош мураббий Диего Симеоне ўртасидаги можаро ҳақида миш-мишлар тарқалди. Нима бўлган бўлса ҳам тажрибали тўпурар ўз ишини қилди – "матрасчилар"га чемпионлик титулини ютишга ёрдам берди ва икки мавсумдан сўнг Мадрид клубини тарк этди.

Суарес ватани Уругвайга қайтишни жуда ҳам хоҳлади ва бу 2022 йилнинг ёзида рўй берди. Луис жаҳон чемпионатига "Насьонал" сафида тайёргарлик кўришга қарор қилди. Футболчи у ерда миллий чемпионатда 12та ўйин ўтказиб, 5та гол уришга ва чемпионлик совринини ютишга улгурди. Уругвайлик ЖЧ-2022дан сўнг "Гремио"га эркин агент мақомида ўтди. Порту-Аллегри клуби Бразилия А Сериясида чемпионлик учун охиригача курашди, бунга юлдузли қариянинг 17та гол ва 11та ассисти ҳам ёрдам берди. Аммо, "учранглилар" чемпионлик пойгасида 2 очко фарқ билан "Палмейрас"га имкониятни бой беришди. Тажрибали форвард Бразилияда ҳам қўлидан келган барчасини қилди ва шундан сўнг АҚШга йўл олишга қарор қилди.

Мессининг ҳам бу вақтдаги фаолияти жуда бой ўтди. Аргентиналик Суаресдан бир йил ўтиб "Барселона"ни тарк этди. Леонинг бутун фаолиятини Каталония клубида ўтказадигандек кўринди, аммо бу рўй бермади. Деку яқинда таъкидлаб ўтганидек, орадан кўп вақт ўтган бўлса ҳам дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бирининг кетиши ҳали ҳам "кўк-анорранглилар"га таъсир ўтказмоқда. Месси 2021 йилнинг ёзида ПСЖга эркин агент мақомида ўтди. Парижликлар учун бундай ўйинчини текинга олиш ақлбоварқилмас муваффақият бўлди. ПСЖ Лео, Неймар ва Килиан Мбаппе билан катта ҳужумкор триони яратди, аммо майдонда бундан катта фойда ололмади.



Мессининг ПСЖда муваффақиятсиз ўйнади дейиш хато. У Лига 1даги илк мавсумида фақатгина 6та гол урган бўлса ҳам, 14та ассист қайд этди. Лео келаси мавсум ўз ҳисобига гол+пас тизимида 16+16ни ёздириб қўйди. Парижликлар икки бор Франция чемпиони бўлишди, аммо Чемпионлар лигасида кетма-кет 2 йил 1/8 финал босқичидан чиқиб кетишди. ЧЛдаги муваффақиятсизликлар учун асосан аргентиналикни айблашди, сабаби у билан асосан Европадаги бош клублар турниридаги муваффақият учун шартнома имзолашганди. Мессининг Париждаги фаолияти қийинроқ кечди, аммо шунга яраша жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди. Қизиғи, Аргентина терма жамоаси турнир финалида айнан Францияни мағлубиятга учратди.

Леони ПСЖда 2 йил ўйнаб танқидлар ва босимдан узоқроқ бўлган қуёшли Флоридага ва Дэвид Бекхэм томон йўл олди. Аргентиналик АҚШда Францияга қараганда анча яхши кутиб олинди. Месси мухлисларга бу учун тезда жавоб берди ва "Интер Майами"га Лига кубогини ютишга ёрдам берди, бу клуб тарихидаги илк соврин бўлди. Майами клуби ҳам ПСЖга ўхшаб Леони текинга олди, аммо унга бошқача ёндашув қилди. Америкаликлар аргентиналик ва унинг оиласи учун барчасини қилган ҳолда катта ғамхўрлик кўрсатишди, бу унинг янги клубида максимал даражада ўзини яхши ҳис қилиши учун эди.



"Интер Майами" Шарқий конференцияда жадвалда 14-ўринни эгаллаган ҳолда МЛС мунтазам чемпионатида муваффақиятсиз ўйнади. Аммо, жамоада эндиликда Месси, Серхио Бускетс, Жорди Альба ва Суарес бор. Америка лигасида бу йигитларнинг ёши ҳеч нарсани ҳал қилмайди. МЛСда янги мавсум 2024 йилнинг февралида старт олади. "Интер Майами" мавсумни 22 февралда Ютанинг "Реал Солт-Лейк" жамоасига қарши ўйин билан бошлайди, ундан олдин эса Саудиянинг "Ал Ҳилол" (29 январь) ва таркибида Криштиану Роналду ўйнаётган "Ал Наср" (1 февраль) билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади. МЛСдаги янги мавсум жуда қизиқарли бўлишга ваъда бермоқда, айниқса футболдаги романтика мухлислари учун.


Footballhd.ru сайтидан Абдусалом Джалилов таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика