

Бу мавсум мазкур чемпионатда уч нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепмоқда. Элдор Шомуродов ("Ростов"), Остон Ўрунов ("Спартак") ва Жасур Жалолиддинов ("Локомотив"). Ўқувчиларимиз ўртасида сўровнома ташкил этишга қарор қилдик. 2020-2021 йилги мавсумда ушбу учта клубдан қайси бири юқорироқ ўринни эгаллайди?
Маълумот учун, ўтган чемпионатда "Локомотив" иккинчи, "Ростов" бешинчи ва "Спартак" еттинчи ўринни эгаллаган эди.
Сўровномада иштирок этиш учун телеграмдаги каналимизга ўтиш керак: ОВОЗ БЕРИШ



