UZ

Сўнгги янгиликлар

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  3 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  32 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

Қаёққа қараб кетаяпсан, ўзбек футболи? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Қаёққа қараб кетаяпсан, ўзбек футболи? (Бекзод Толибов блоги)

Теглар :  Бекзод Толибов
Ўзи Али аканинг кучугидан ҳам суяк қарзи бор, яна легионер олиб келаверади.

Хориждан олиб келинган футболчилар клуб устидан ФИФАга шикоят хати киритган бир вақтда таркибга яна бир легионерни жалб этишга уринавериш бу - кредит қарздорлигини ёпаман деб яна кредит олмоқчи бўлган мақсадсиз кишининг ахмоқона ҳаракатларига ўхшайди. Ҳозирга келиб тижорат банклари кредит олувчининг тўлов қобилиятидан келиб чиқиб, кредит ажратаяпти, бу бор амалиёт. Тўлов қобилияти етмайдиган бўлса, албатта ҳеч қандай "дод-вой"лар инобатга олинмайди ва кредит берилмайди.

Футболимизда ҳар йили шу гап, фалончи легионер фалон клубнинг устидан ФИФАга шикоят хати ёзади. Сиз айта оласизми, буларнинг охирига қачон етамиз? Қачондир тугайдими ўзи? Нега футбол клублари тўлов қобилияти етарли бўлмай туриб катта-катта пулларга легионер олиб келаверишади? ЎзПФЛ хориждан келадиган футболчиларни рўйхатдан ўтказишда футбол клубларининг тўлов қобилиятларини инобатга оладиган тизим ишлаб чиқиши шарт. Бу кечаги куннинг эмас, бугуннинг ҳам долзарб мавзуси. Шундай давом этаверсак, шу масала эртанги кун тартибида ҳам долзарблигича қолаверади.

Бизнинг футболда эътиборни фақат асосий жамоага қаратадиган футбол клублари ҳам йўқ эмас. Қолганларга, масалан ёшлар ёки аёллар жамоаларига "Бор, аравангни торт" қабилида муносабат қилинади. Керак бўлса номдор клублар ҳақида ҳам эшитиб қоласиз, ёшлар жамоаларининг ётадиган жойи йўқ, хатто озиқ-овқати ҳам ўлда-жўлда чиқади. Яна аёллар жамоасидан 4-5 талаб футболчи битта енгил машинада тиқилиб, узоқ масофалик йўлган 10 соатлаб йўл босиб, ўйин бошланишига аранг етиб борган холатларни эшитганмиз. Бироқ, ўша клубнинг асосий жамоаси таркибига назар ташласангиз, энг қиммат маош олувчи футболчилар, қиммат легионерлар борлигини кўрасиз.

Таркибга легионер жалб этиш амалиёти Европа чемпионатларида ҳам бор, инкор қилмаймиз. Фақат у ердаги клубларда тўлов қобилияти етарлича экани инобатга олинади, молиявий "фейр-плей" қоидаси бор. Масалан, рекламлардан тушадиган маблағ ёки шунчаки футболка сотиб ҳам олиб келинган футболчининг трансфер суммасини қоплаб қўя олишади. Мисол учун, Хамес Родригес "Реал Мадрид"га ўтганида, футболчи клубга етиб келмай туриб, футболкалар сотувидан трансфер суммаси икки баробар кўпроқ чиқариб олинган. Хўш, сиз ҳам шундай қила оласизми? Қиммат пулга олиб келаётган легионерингизнинг футболкаларини сотувга қўйиб, қанчадир даромад топа оласизми? Йўқ, шунчаки ўша футболкаларни ишлаб чиқарган фирмага тўлов қилиб, ортиқча чиқим қиласиз холос. Аслида сиз буларни ўйлаб ҳам ўтирмайсиз ҳам. Яна ўша гап, бели оғримаганнинг нон ейишини кўр.

Футбол маҳорат мактаблари дедик, футбол академиялари деяпмиз, нега шу муассасалардан етишиб чиқаётган, ўйнайман деб кўзи ёниб турган ёш футболчиларга эътибор қаратмаймиз? Зоран Марушич аввалги гал Суперлигамизга келганида уни деб футболимизнинг икки мураббийи ўртасида низо келиб чиққани ҳақидаги хабарлар матбуотга сизиб чиққанди. Тайёр пулга тайёр легионерларни керак бўлса талашиб-тортишиб олиб келамизу, нега ўзимизнинг қоракўзларга эътибор қаратмаймиз, уларга ўйин амалиёти бериб, кашф қилмаймиз? Ахир айнан ўша ёш футболчилар ўзбек футболининг келажаги эмасми?

Битта "зўр" мураббийни биламан, таркибга энг кучли футболчиларни жамлаб олиб жамоани Суперлигага олиб чиққанди. Шунақанги кучли таркиби бор жамоа керак бўлса мураббийсиз ҳам Про-лигани юта оларди. Тўғри, жамоани Суперлигага олиб чиқилди, лекин бутун мавсум давомида биронта ҳам ёш футболчи кашф қилинмади.

Шу тахлит давом этаверсак, тез орада легионер футболчиларни талашиб, муштлашишгача борган мураббийлар ҳақида ўқиб қолсак керак эҳтимол. Ҳакамлари пора билан ушланса, кўм-кўк деб ўйланган майсалар остидан "зараркурандалар" чиқаётган бўлса, мураббийларимиз ким ўзарга легионер олиб келаверса, қаёққа қараб кетаяпсан, ўзбек футболи? Драган Черан шу ёшида ҳам кетма-кет тўпурар бўлаверса, суратларини фахр билан ижтимоий тармоққа жойлаймизу, лекин унинг ёнида ўйнаб-ўрганиб тўпурарлар пойгасида ўзиб кетган бирон ҳужумчимиз йўқ эканини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика