Қатар юлдузлар лигаси, 9-тур. Сардор Рашидовдан навбатдаги гол!

21 ноя 2015, 21:01
Қатар юлдузлар лигасида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган Қатарнинг "Ал Жайиш" жамоаси чемпионатнинг 9-турида "Ал Араби"ни қабул қилди. Сардор Рашидов учрашувда жамоасининг учинчи голини урди. "Ал Жайиш" 23 очко билан мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. 


Қатар юлдузлар лигаси, 9-тур.

"Ал Жайиш" - "Ал Араби" 4:0

Голлар: Холид Ал Зрейки 30, Ромариньо 34, Сардор Рашидов 54, Матнани 76

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia