UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  4 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  15 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2

Қатар ва Ироқлар уйғонишди Янгиликлар

Қатар ва Ироқлар уйғонишди

Россия мундиалига йўл очувчи сўнгги раунднинг 4-туридан сўнг баъзилар учун кутилмаганда, ўз гуруҳимизда етакчилардан бири бўлиб олдик.

Тан олиш керак, миллий жамоамизга тақвим қулайлиги ҳам қўл келгандир. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу шунчаки, оддий натижа эмас. Шунингдек, 4-турда Қатар ва Ироқ терма жамоалари илк ғалабаларини нишонлашдики, бу курашнинг давоми янада қизғин кечишидан далолат. Таиланд термаси вакиллари эса қизил карточка олишда давом этмоқдалар.

*** Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралашлари доирасидаги 88-ўйинини ғалаба билан якунлади. Умумий статистикамиз қуйидагича: 48та ғалаба, 18та дуранг, 22та мағлубият, тўплар нисбати - 173-89.

*** Миллий жамоамиз 88та учрашувнинг 38тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Бу саралаш доирасидаги жами ўйинларнинг 43,18 фоизига тенгдир.

*** Мундиал саралашлари ҳисобидан иккинчи марта 2:0 кўринишидағалаба қозондик. Бундан олдин 2007 йилнинг 28 октябрь куни сафарда Хитой Тайпейи терма жамоасини айнан жавобсиз 2та гол эвазига мағлубиятга учратгандик.

*** 1996 йилнинг 22 июнида туғилган Отабек Шукуров миллий жамоамиз сафидаги дебют голини нишонлади. У мамлакатимиз бош жамоаси либосини илк марта жорий йил 7 июнь куни ўтказилган Канада термасига қарши ўртоқлик ўйини-(1:2)да кийганди.

*** ФИФА расмий сайтида берилган маълумотга кўра, Марат Бикмаев терма жамоамиз сафида мундиал саралашлари доирасидаги 22та ўйинда қатнашган (14та ғалаба, 5та дуранг, 3та мағлубият) ва 3та гол уриб, 1 марта сариқ карточка олган. Марат жаҳон чемпионати саралаш босқичида илк марта 2004 йилнинг 31 март куни Хитой Тайпейи термасига қарши кечган сафар учрашуви- (1:0)да майдонга тушганди. Умуман олганда, Бикмаев 2004, 2007 ва 2011 йиллардаги Осиё кубогига борган жамоамиз таркибида бор эди.

*** Терма жамоамиз посбони Александр Лобанов ЖЧ саралашида 13-марта майдонга тушди. У шулардан 7тасида ўз дарвозаси дахл­сизлигини сақлаб қолган.

*** Ўзбекистон миллий жамоаси Хитой термасига қарши ўйинда тўпга эгалик қилиш бўйича 52 фоизлик кўрсаткичга эришди. Вакилларимиз тўпга эгалик қилган ҳолатларнинг 26 фоизида хавфли ҳужум ташкил этишга, 42 фоизида ҳужум бошлашга интилишди ва 32 фоиз вақтда назоратни бой бермаслик учун курашишди. Хитойликларда эса бу кўрсаткичлар тегишлича 22-38-70 фоизни ташкил этди.

*** Хитой терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичларида учинчи марта 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Чин юрти вакиллари сўнгги марта 2002 йилнинг 4 июнида ЖЧ-2002 финал босқичида Коста-Рика термасидан худди шу ҳисобда енгилгандилар.

*** Хитой терма жамоаси жаҳон чемпионати саралашларида 102-ўйи­нини мағлубият билан якунлади. Айни пайт Чин юрти бош жамоаси бу борада қуйидагича статистикага эга: 63та ғалаба, 14та дуранг, 25та мағлубият, тўплар нисбати - 224-70. Айтиш жоиз, хитойликлар мундиал финал раундида 3та ўйин ўтказиб, барчасида мағлубиятни тан олишган.

*** Сурия терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичларида 8-марта 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу терма жамоа илк марта 1957 йилнинг 8 мартида Судан термасига худди шу ҳисобда ютқазганди. Ўша вақт Африка ва Осиё жамоалари умумий саралаш бос-қичида иштирок этишганди.

*** Эронлик ҳужумчи Сардор Азмун Ж.Корея термаси билан баҳс­да мамлакат миллий жамоаси сафида 22-марта майдонга тушиб, 16-голини урди. Унинг форслар бош  жамоа­си сафида дебют голини нишонлаганига атиги 1 йил 10 ой 23 кун бўлди, холос. Умуман, Сардор бу кўрсаткичи билан терма жамоа тўп-урарлари рўйхатида 7-ўринга кўтарилиб олди. Ундан олдинда Али Даи (109та гол), Карим Багери (50та), Жавод Некунам (39та), Али Карими (38та), Ғулом Ҳусайн Мазлуми (19та) ва Фаршад Пиоус (18та) бор.

*** Қатарлик вингер Ҳассан ал Ҳайдос сурияликлар билан ўйинда терма жамоа сафида 76-марта ҳаракатланиб, 13-голини нишонлади.

*** Таиланд терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичларида 3-марта 0:4 ҳисобида енгилди. Тайлар сўнгги марта 2001 йилнинг 17 августида айнан Ироқ термасига худди шу ҳисобда ютқазишганди. Айтганча, Таиланд термасининг 0:4 кўринишидаги барча мағлубиятлари сафар учрашувларида кузатилган.

*** Таиландликлар жаҳон чемпио­нати саралаши доирасидаги охирги 5та ўйинда 1та дуранг ва 4та мағлубият қайд этишди. Жамоа умумий ҳисобда мундиал йўлидаги ўйинларда 43 марта енгилган.

*** Таиланд термаси жорий раунддан ўрин олган 4та ўйиннинг 3тасида майдонда камчилик бўлиб қолди. 1-турда Сарач Йойен 72-дақиқада ва 2-турда Пракит Дипом 89-дақиқада майдондан четлаштирилганди. 4-турда эса Коравит Мамвисет 69-дақиқада  қизил карточка олди.

*** «Астон Вилла» клубининг 32 ёшли вакили Миле Йединак Авс­тралия терма жамоаси либосида 13-голини нишонлади. У хусусан, ЖЧ-2014 финал раундида Голландия терма жамоасига қарши кечган ўйин-(2:3)да гол муаллифига айланганди.

*** Япония термасига қарши кечган ўйин Миле Йединак учун сардорлик боғичи билан майдонга тушган 25-учрашув бўлди. У «соккеруз»га илк марта 2014 йилнинг 5 мартида сардорлик қилганди. Умуман, Австралия миллий жамоасини сардор сифатида энг кўп  майдонга олиб тушган футболчи Лукас Нейлдир - 61 марта. Миле Йединак бу борада 6-ўринда боряпти.

*** Саудия Арабистони терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Яҳё ал Шеҳрий унинг сафида 4-голини урди. Бу футболчи бош жамоада 2009 йилнинг 14 октябрида Тунис термасига қарши кечган ўйинда дебют қилганди. Эътиборлиси, Яҳё 2013 йили «Ал-Иттифоқ» клубидан «Ал-Наср» сафига 48 млн. Саудия риали эвазига ўтиб, ички трансферлар рекордини янгилаганди.

*** ОФК миқёсидаги ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 1-раундида 2та, 2-раундида 44та ва 3-раундида 7та гол пенальтидан урилди. Бу борада Саудия Арабистони термаси яққол пешқадам - 7та пенальти (2-раундда - 4та ва 3-раундда - 3та).

Тур қаҳрамони. Моҳаннад Абдул Раҳим Каррар. 1993 йил 22 сентябрда Ироқ пойтахти - Бағдод шаҳрида туғилган. Бўйи - 182 см. Клуби: «Ал-Завра». Ироқнинг 20 ва 23 ёш тоифасидаги терма жамоаларида ҳам ўйнаган. Миллий жамоадаги статистикаси: 28та ўйин, 11та гол. Асосан иккинчи ҳужумчи вазифасини бажаради. Жисмонан бақувват, тактик жиҳатдан ўта зийрак ва рақибларига нсибатан яккакурашларда ҳеч қачон иккинчи даражали бўлиб қолмайди. 2012 йили ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш медаль соҳибига айланган ва турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган. Ўша йили Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси мақомига ҳам эришган. Айтганча, 4-турда Таиланд терма жамоаси дарвозасини нақ 4 марта нишонга олган Каррар можаро марказига ҳам тушган. Яъни Ироқ ёшлар термасида ўйнаган пайти рақиб жамоа вакиллари унга шубҳа билан қарашган. Яъни ёшини сунъий тарзда «кичрайтиргани» хусусида даъво қилишганди.

«Хет-трик», «покер» ва «пента-трик»


Ироқ терма жамоаси вакили Моҳаннад Абдул Раҳим Каррар қайд этган «покер» ОФК миқёсидаги ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида урилган голларга алоҳида назар солишга ундади. Чунончи, шу кунгача бўлган учрашувларда 1та «пента-трик», 5та «покер» ва 14та «хет-трик» қайд этилди. Бу борада БАА ва Хитой термаси футболчилари олдиндалар. Умуман олганда, 13та терма жамоа вакилларига бундай ажойиб натижа насиб этди. Бир футболчининг 3-4-5та голидан энг кўп жабр чеккан жамоа - бу Бутан термаси (5 марта).

ФИКРАТ тайёрлади

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика