UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Артета Ўзилнинг нега ўйнамаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 17:23Пьяничдан Месси ва Роналдудан бирини танлаш сўралди  8 17:00Про лига. "Зомин" - "Оқ-тепа" 2:1  5 16:57Суарес "Атлетико" ҳақида: "Барса" ва "Реал"га рақобатлашадиган клубга ўтишга тайёрман деб ҳисобладим. Кўплаб таклифлар бўлганди"  7 16:54Абдуллоҳ Олимов: "Андижон"ни Суперлигада олиб қолиш учун бор кучимизни ишга соламиз"  2 16:35Алькантара "Ливерпуль"да Клопп ярим ҳимоясининг идеал бўлаги бўла оладими?  4 16:23Юлиан Дракслерга РПЛ клублари қизиқмоқда  1 16:16Olamsport: Конор қайтди, Чимаев Адесаньяга жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  0 15:55Иньеста "Барселона"га қайтишни хоҳламоқда  8 15:32Карикатура: "Челси"нинг трансферлар ойнасидаги навбатдаги трансфери - Менди  4 15:10Аллегри "Рома"ни бошқариши мумкин  1 14:48"Интер" Эриксен учун 27 млн евро олмоқчи  3 14:47Бош мураббийсиз ўтган ўйин, ғалаба ва плей офф йўлланмаси. "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  6 14:26УЕФА Суперкубоги. "Бавария" - "Севилья": бош соврин кимга насиб этади?  10 14:17Расман: Эдуард Менди "Челси"га ўтди  15

Қатар. "Ал Садд" 90+9-дақиқадаги гол эвазига "Қатар" СКни мағлуб этди Янгиликлар

Қатар. "Ал Садд" 90+9-дақиқадаги гол эвазига "Қатар" СКни мағлуб этди

Қатар Юлдузлар лигасининг 21-тури доирасидаги "Қатар" СК - "Ал Садд" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Қатар" СК - "Ал Садд" 0:1

Гол: Бунеджах (90+9).

"Қатар" СК: 31. Мутасем ал-Бустами, 33. Алехандро Гальвес, 2. Муҳаммад ал-Раби, 17. Ҳолид Маҳмуди, 12. Носир Бакш, 18. Ҳамад Мансур, 5. Омар ал-Эмади (9. Аҳмад Моин, 69), 6. Меҳди Барраҳма, 88. Кайке, 10. Сардор Рашидов (24. Абдулазиз Одил, 89), 20. Эйса Паланги.

Захирадагилар: 30. Муҳаммад Абдуллоҳ, 13. Абдулраҳмон Муҳаммад Авад, 14. Моатаз Бостами, 23. Абдунассер эл-Хаятий, 32. Аҳмад ал-Сулаити, 50. Солиҳ ал-Анайби, 80. Омар ал-Абдулжаббор, 92. Рашид ал-Барашди.

"Ал Садд": 1. Саад ал-Шиб, 16. Буалем Хухи, 3. Абдулкарим Ҳассан (27. Юсуф Юсуф, 62), 2. Педро Мигель, 12. Родриго Табата, 19. Нам Таэ-Хи, 5. Жунг Во-Юнг, 6. Тариқ Салмон, 23. Ҳошим Али, 10. Ҳассан ал-Ҳайдос, 11. Багдад Бунеджах.

Захирадагилар: 21. Аюб Машҳур, 4. Аҳмед Сайёр, 9. Абдулазиз ал-Ансори, 15. Баха Элитхи, 22. Мешал Баршам, 57. Абдулла Исмоил ал-Али, 87. Сауд Иброҳим, 96. Ҳусам Ҳассунин эл-Саид, 99. Рами Суҳали Али.

Огоҳлантириш: Носир Бакш (70), Кайке (85), Ҳамад Мансур (89), Бунеджах (90+9).

Катар СК

Катарс Старс Лига . 21-тур

13/08/2020, 21:30

1
:
0
Тугади

Аль-Садд

45'
90'

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Хави бошчилигидаги "Ал Садд" 90+9-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди. Барчага раҳмат. Энди ЕЧЛга тайёргарликни бошлаймиз.

90+9. ГОЛ! Бурчакдан оширилган тўпга Бунеджах боши билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. Балки бу ғалаба голидир...

90+7. Юсуф Юсуф рақиб жарима майдончаси ичида Бустами билан тўқнашиб кетди. "Ал Садд" футболчилари бу ерда пенальти сўрашмоқда. Ҳакам эса бурчак тўпи белгилади.

90+6. Кайке жаримадан анчагина ноаниқ зарба йўллади.

90+5. Педро Мигель огоҳлантирилди. У тезкорлик билан ҳужумга ўтиб кетаётган Ҳамадни йиқитди.

90+4. Юсуф Юсуфнинг қанотдан оширган тўпини Бустами қайтариб юборди.

90+2. УХХХХ!! Жарима зарбасидан оширилган тўпни Бустами қайтариб юборди. Ал-Ҳайдос дарвозабоннинг устидан тўпни ташлаб қўймоқчи бўлганди. Зарба ўхшамади!

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Сардор Рашидов алмаштирилди. Унинг ўрнини Абдулазиз Одил эгаллади. 

87. ҲАЙДОООООСССС!! Жаримадан оширилган тўпдан кейин рикошетлар серияси юзага келди. Ал-Ҳайдос эса бўш қолган дарвозага гол ура олмади. Бу паллада дарвозабон яна жароҳат олди.

85. Кайке огоҳлантирилди.

83. "Қатар СК" дуранг учун ўйнаётгани кўриниб турибди. "Ал Садд" эса тинмай босим уюштирмоқда.

81. УХХХХ!! Жуда хавфли вазият!! Бурчакдан оширилган тўпни Гальвес дарвозасига киритиб қўйиши мумкин эди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди ва майдонга ётиб олди. Унинг эски жароҳати қайталанди шекилли.

79. ЗАРБАААААААА!!! Юсуф Юсуф кутилмаганда чап қанотдан дарвоза томон зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрининг тепа қисмига бориб тушди.

76. Шундай ажойиб нуқтадан Жунг Во-Юнг ноаниқ зарба йўллади.

75. "Ал Садд"да жарима зарбаси. Гол уриш учун ажойиб нуқта.

73. Тариқ Салмон узоқ масофадан дарвозага ноаниқ зарба йўллади.

70. Учрашувдаги илк сариқ карточка Носир Бакшга кўрсатилди.

68. ГОЛЛЛ!! ЙЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎҚҚҚҚ!! Қанотдан оширилган тўпга Бунеджа зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб қайтди ва Нам Таэ-Хи тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бу паллада Бунеджа оффсайдда қолиб кетганди. Ҳисобланмаган голлар бўйича ҳисоб 1:1.

65. ЗАРБААААААА!! Табатанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвоза устуни қайтарди!

64. Рақиб билан тўқнашувдан кейин Омар ал-Эмади жароҳат олди. У алмаштирилиши мумкин. 

62. Учрашувдаги илк ўзгариш. Абдулкарим Ҳассан бунчалар ёмон ўйнаганини илк марта кўрдим. Унинг ўрнини 27-рақамдаги Юсуф Юсуф эгаллади.

60. "Ал Садд" бурчак зарбасидан фойда чиқара олмади.

56. ЗАРБАААААААА!! Нам Таэ-Хиииии!! Бустамиииии!!! Кореялик футболчи уч ҳимоячининг тақибига қарамай рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Тўп аввалига дарвозабоннинг бармоғига, кейинчалик тўсинга тегиб, майдонга қайтди. Чиройли вазиятнинг гувоҳи бўлдик.

54. Сардор Рашидов ўнг қанотда рақибини алдаб, чап қанотга тўпни оширди. ал-Эмадининг қанотдан оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

52. "Қатар СК" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиш имкониятини йўққа чиқарди. Барраҳма марказда тўпни рақибидан олиб қўйиб, тезда олдириб қўйди.

50. Ҳассан ал-Ҳайдоснинг қанотдан оширган тўпини Гальвес қайтариб юборди.

46. Иккинчи бўлим гол билан бошланганди. Ҳамад Мансур ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ Паланги бу паллада ҳужумда фол ишлатганди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишди. Негадир Бунеджах бош ҳакамга эътирозларини билдирмоқда.

Қўшилган вақтларда ҳеч нима бўлмади. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Футболдаги энг гўзал вазият бўлди. Чиройли техник ва алдамчи ҳаракатлардан кейин Тариқ Салмоннинг оёқлари орасидан тўп олиб ўтиб кетилди. Уни алдаб ташлаган футболчи Сардор Рашидов бўлгани ҳам яхши ҳолат.

40. Бугун ҳар икки қанот ҳакамлари оффсайдни аниқлаш борасида кетма-кет адашишмоқда. Бу вазиятда "Қатар СК" ҳужуми йўқ оффсайд сабабли тўхтаб қолди.

38. РАБИИИИИИ!!! Бунеджанинг пасидан кейин ал-Ҳайдос "Қатар СК" дарвозасига зарба бериш учун югуриб келаётганди. ал-Раби эса ўз жарима майдончаси ичида "подкат" ташлаб тўпни олиб қўйди. Сал кечикканида пенальти бўларди.

35. ЗАРБАААААААА!! Рашидовнинг пасидан кейин Барраҳма "Ал Садд" дарвозаси томон зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтмаганида дарвозабон Саад ал-Шиб қийналиб қоларди.

34. "Ал Садд" узоқ вақт давомида позицион ҳужум ташкил қилаётганди. Нам Таэ-Хи ҳужумда фол ишлатди ва тўп "Қатар СК"га олиб берилди.

31. Жамоаларга уотер-брейк тақдим қилинди. Қатар Юлдузлар Лигаси трансляциясига эса гап сўз бўлиши мумкин эмас.

28. Хавфли вазиятттт!!! Бунеджадан супер тўп тўхтатиш ва ажойиб пас. Ҳошим Али бўш қолган дарвозага зарба беришга улгурмади.

26. Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада "Қатар СК" рақиб майдонида 3:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Ўшанда Сардор Рашидов дубль қайд этган бўлса, Кайке ўз ҳисобига бир гол ёзиб қўйганди.

24. Абдулкарим Ҳассаннинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

22. ЗАРБАААААА!!! Жаримадан узатилган тўпга ал-Ҳайдос ноаниқ зарба йўллади. Жуда хавфли вазият эди.

20. "Қатар СК" илк бор ҳужумга ўтганди. Рашидовдан тўпни олиб қўйишди. 

16. ЗАРБАААААААА!! Ҳужумчининг савияси шу ерда сезилади. Бунеджах икки рақибини ортда қолдириб, кутилмаганда зарба йўллади. Бустамидан сейв!

14. Ҳозирча "Ал Садд" рақиб дарвозаси олдида катта босим уюштирмоқда. "Қатар СК" эса ҳали бирор марта ҳужум уюштирмади.

12. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Табатанинг чиройли тўп узатишига Жунг Во-Юнг етиб бора олмади. Бирга-бир вазият юзага келган бўларди.

10. ЗАРБАААААААА!! Ҳошим Алининг қанотдан оширган тўпини Ҳассан ал-Ҳайдос 3 метрдан дарвозага аниқ йўллай олмади. Учрашувда голга тортадиган илк вазият юзага келганди.

8. УХХХХХ!! Ҳошим Али ўнг қанотдан тўпни "Қатар СК" жарима майдончаси ичига узатди. Гальвес тўпни қайтаришда хатоликка йўл қўйди ва кутилмаганда тўп ундан ўтиб кетди. Бунеджах эса бу вазиятга тайёр эмасди.

6. Родриго Табатанинг пасидан кейин Бунеджа "Қатар СК" жарима майдончаси ичида тўпни тўхтатди ва Гальвес ундан тўпни олиб қўйди.

5. "Ал Садд"да бурчак зарбаси юзага келганди. Ундан узатилган тўпни Рашидов боши билан қайтариб юборди.

- Учрашув бошланди!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Эътиборингизни Доҳадаги "Жассим бин Ҳамад" стадионига таклиф этамиз. Бугун ушбу ўйингоҳда Қатар Юлдузлари лигаси 21-тури доирасида Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган "Қатар СК" жамоаси Хави бошчилигидаги "Ал Садд" билан тўқнаш келади. Сизлар билан учрашувни Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
13 авг 23:45:14
Iskandar Davronov
O'yin Al- Saad gol urguncha davom etibtida ))
+1   
13 авг 23:31:01
Eski ishqiboz
Ал садд кучли, таркибам зўр
+1   
13 авг 21:54:16
TERMIZ TUMANI NAMUNA
САРДОР БИТТА ГОЛ БИТТА ГОЛЛИ УЗАТМА БУЛСИН
САРДОР ЗАРБАЛАРНИ БЕРГИН УЗОКДАН МАХОРАТИНГНИ КУРСАТ БИЗ СЕНГА ИШОНАМИЗ НАСИБ БУГУН ЖАМОАНГГА ГАЛАБАНИ ТУХФА ЕТГИН
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика