UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  0 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  1 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  8 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  56 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  1 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2 18:35Сон Туркияда тўп тепиши мумкин  0 18:06Александр Ежов: "2-3 та вазиятни юз фоиз голга айлантиришимиз керак эди"  0 17:50Асрор Алиқулов: "Машъал" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди? Бу ҳақда эшитганимиз йўқ"  3 17:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради  0 17:18Баҳром Ҳайдаров: "Майдон ҳолатини ҳисобга олсак, комбинацион ўйин намойиш этиш қийин эди"  1 17:07Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  2 16:50"Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси". Дунё юлдузлари қайси жамоаларга мухлислик қилади?  7

Қатар биз учун хатар ЭМАС!(ми?) Янгиликлар

Қатар биз учун хатар ЭМАС!(ми?)

Эртага, 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги ўйинини ўтказади.

Қатар термасига қарши кечадиган баҳс "Жассим бин Ҳамад" стадионида ўтказилади ва бизнинг вақт билан 21:15да старт олади.

Эртанги ўйинга қизиқиш катта. Чунки бу ойда иккита учрашувда майдонга тушиб, ҳар иккисида ғалаба қозонсак, 95 фоизга Жаҳон чемпионатидамиз деб баралла айта оламиз. Лекин футболчилар фақат шуни ўйлаб майдонга тушишлари керак эмас. Чунки Сречко Катанец Тошкентдаги матбуот анжуманларидан бирида айтиб ўтганидек, бирор нимани ҳаддан ташқари кўп хоҳлаш ҳам баъзан зарарга ўйнабқолиши мумкин.

Тўғри, биз Жаҳон чемпионатига чиқишни жуда хоҳлаяпмиз, ҳаддан ташқари деса ҳам бўлади. Бунинг учун бор имконият ишга солиняпти. Аммо ҳаддан ташқари кўпроқ хоҳлаш футболчиларга ўйин олдидан босим бўлиб қолмаслиги керак. Муҳими, йигитларимиз майдонга тушиб чиройли футбол ўйнаб берсалар бас, натижасини вақт кўрсатади.

Шубҳасиз, эртанги ўйинда биздан кўра Қатарда босим кўпроқ бўлади. Айтайлик, бизни дуранг ҳам қониқтириши мумкин. Лекин 7 очко жамғарган Қатарга камида иккинчи ўринга кўтарилиб олиш учун ғалаба жуда зарур. Қатар терма жамоаси шу пайтгача саралашда 4та ўйин ўтказиб, фақат бир марта ғалаба қозонди. Жамоа ўз уйида Қирғизистондан устун келди. Сафарда КХДР билан 2:2 ўйнаган қатарликлар уйда БААга 1:3, сўнгра сафарда Эронга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.

БАА ва Эрондан 7та гол ўтказиб юбориш Қатар ҳимоясида муаммолар борлигини кўрсатади. Шундай экан, биз ҳам бу жамоани мағлуб этишимиз учун асосий урғуни ҳужумга қаратишимиз даркор. Қатар билан ҳимоявий ўйнаб яхшисига умид қилиш керак эмас. Бу жамоага тўпни бериб қўйиш ҳам тўғри бўлмайди. Қатарни ютиш учун биринчи навбатда уларга тўп бермаслик лозим. Ва албатта ҳужумда жуда агрессив ўйнашимизга тўғри келади.

Ҳозирча имкониятлар тенг

Қатар майдонида терма жамоамиз шу пайтгача 8та учрашувда майдонга тушган бўлса, шундан тўрттаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичига тўғри келади. Айнан ЖЧ саралаш ўйинларининг охирги иккитасида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. 2012 йил Санжар Турсунов, 2016 йил эса Егор Кримец терма жамоамизга ғалаба келтирган гол муаллифи бўлган.

Умуман олганда 8та ўйиндан учтасида зафар қучиб, икки марта дуранг қайд этганмиз ва яна 3та беллашувда мағлуб бўлганмиз. Қуйида шу ўйинларни ёдга олиб ўтамиз.


28.09.2001. ЖЧ-2002 саралаш босқичи
Қатар - Ўзбекистон 2:2
Голлар
: Муҳаммад Ал Энази, Халифа Аҳмад - Миржалол Қосимов, Николай Ширшов.

Ўзбекистон: Алексей Поляков, Сергей Лушчан, Асрор Алиқулов, Даврон Файзиев, Александр Хвостунов, Андрей Власичев, Февзи Давлетов (Бахтиёр Ҳамидуллаев 46), Николай Ширшов, Миржалол Қосимов (Андрей Акопянц, 74), Улуғбек Бақоев (Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, 30), Жаъфар Ирисметов.


01.03.2006. Осиё Кубоги-2007 саралаш босқичи
Қатар - Ўзбекистон 2:1
Голлар: Одил Лами, Али Солиҳ Нассер - Муҳаммад Ражаб (автогол).

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Андрей Федоров, Асрор Алиқулов, Леонид Кошелев (Ринат Байрамов, 77), Виктор Карпенко (Анвар Солиев, 50), Владислав Кирьян, Александр Гейнрих (Зафар Холмуродов, 62), Алексей Николаев, Тимур Кападзе, Ислом Иномов, Максим Шацких.


06.09.2008. ЖЧ-2010 саралаш босқичи
Қатар - Ўзбекистон 3:0
Голлар
: Сиддиқ Мажди, Муҳаммад Ҳасан, Талал Ал Блуши.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Илҳом Суюнов, Бахтиёр Ашурматов, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов, Азиз Ҳайдаров (Александр Гейнрих, 46), Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе (Вагиз Галиулин, 66), Сервер Жепаров, Максим Шацких (Улуғбек Бақоев, 79).


07.01.2011. Осиё Кубоги гуруҳ босқичи
Қатар - Ўзбекистон 0:2
Голлар
: Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев (Станислав Андреев, 54), Виктор Карпенко, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов (Санжар Турсунов, 66), Тимур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Максим Шацких, Александр Гейнрих (Олим Навкаров, 89).


16.10.2012. ЖЧ-2014 саралаш босқичи
Қатар - Ўзбекистон 0:1
Гол
: Санжар Турсунов.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Шоҳруҳ Гадоев (Виталий Денисов, 75), Жасур Ҳасанов, Санжар Турсунов (Олег Зотеев, 90), Тимур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Улуғбек Бақоев (Александр Гейнрих, 87).


06.10.2014. Ўртоқлик учрашуви.
Қатар - Ўзбекистон 3:0
Голлар
: Себастиян Куинтана, Ҳассан Ал Ҳайдос, Мешал Мубарак.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Егор Кримец (Шавкат Муллажонов, 83), Бобур Йўлдошев (Ислом Тўхтахўжаев, 76), Владимир Козак, Воҳид Шодиев (Наврўз Алимов, 70), Сардор Рашидов (Фаррух Сайфиев, 70), Жавлон Иброҳимов (Фозил Мусаев, 67), Жамшид Искандеров, Салим Мустафоев, Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов, 46), Игорь Сергеев.


06.09.2016. ЖЧ-2018 саралаш босқичи
Қатар - Ўзбекистон 0:1
Гол: Егор Кримец.

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Сервер Жепаров (Жавоҳир Соҳибов, 82), Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Сардор Рашидов (Александр Гейнрих, 59), Игорь Сергеев, Элдор Шомуродов.


03.02.2024. Осиё Кубоги-2023 1/4 финал
Қатар - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар серияси 3:2)
Голлар: Ўткир Юсупов (автогол) - Одил Ҳамробеков. 

Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Фаррух Сайфиев (Зафармурод Абдираҳматов, 99), Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов (Шаҳбоз Умаров, 74), Умар Эшмуродов, Азизбек Турғунбоев (Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 106), Аббосбек Файзуллаев (Ҳожимат Эркинов, 114), Абдулла Абдуллаев.


Қатарда муаммолар кўпроқ

Айтиб ўтганимиздек, эртанги ўйин олдидан бизга қараганда рақиб жамоада муаммолар кўпга ўхшаяпти. Биринчидан, Қатар ўз майдонида босим билан ўйнайди, бу эса бизга қўл келади. Иккинчидан, Қатар футбол уюшмаси бир нечта хорижликларни маҳаллийлаштирди ва уларнинг бирданига терма жамоага киришиб кетиши осон кечмайди.

Нима бўлган тақдирда ҳам футбол - жамоавий ўйин ва бугунги кун футболида бир жамоа бўлиб ўйнаш кўп нарсани ҳал қиляпти. Уюшма мураббий айтган футболчига Қатар паспортини бериб қўйгани билан тайёр жамоа пайдо бўлиб қолмайди. Балки шунинг учундир Қатар аввалги турларда ўзини кўрсата олмагани. Бизда эса энг муҳими ўзимизга бўлган ишонч бор. Қолаверса, бош мураббий Сречко Катанец ҳам жамоа билан бирга. Бу ҳам жуда муҳим. Эртанги ўйинда терма жамоамиздан чиройли ўйин ва ғалаба кутиб қоламиз.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+7   
13 ноя 16:17:11
Tiki taka
Кўпчилик ўйинга хотиржам қараяпти лекин бу нотўғри хақиқий жангга тайёрланиш керак. Эртага хакам бизга пиналти қўйса хеч ажабланмайман. Хамма нарсага тайёр бўлиш керак.
+4   
13 ноя 17:07:32
Futbol Uchun
Бизда айрим,,диванний,, экспертлар ўйиндан олдин ғалабани нақд қилиб қўйишмоқда.Бу яхши эмас рақибни хурмат қилиш керак.Қирғизистонни ўйиндан олдин камида 5:0 ни нақд қилиб қўйишганди Остонни индивидиал харакатлари бўлмаганда маглбият ёки дуранг бўлар эди.Энди Қатар ва Қирғизистонни солиштиринг хулоса қилинг.Ғалаба албатта керак,лекин бу осон бўлмаслигини хис қилишимиз керак химояга кўпроқ этибор бериб, кейин хужумлар ташкил қилсак албатта биз ўз мақсадимизга эришамиз.
+4   
13 ноя 16:58:00
MEKSIKA-2011
2 та ўйинни ютқазди Эрон ва БААга, 1 та дуранг ва 1 та ғалаба Қирғизистонни ютди. 4 очко бўладику???? Админлар қарангларей
+4   
13 ноя 16:56:58
MEKSIKA-2011
Қанақасига Қатарда 7 очко бор Хайрулла??????
+4   
13 ноя 16:15:13
REAL MADRID
Қатарнинг пуллари хатарли! Жамоасининг ўзи эса бир тийинга қиммат!
+3   
13 ноя 16:19:31
Salah Muhammad
Эртага Худо хохласа ўйин дан Кейин галаба муборак дўслаар дейиш насиб қилсин
+2   
13 ноя 16:58:54
MEKSIKA-2011
Лекин 7 очко жамғарган Қатарга камида иккинчи ўринга кўтарилиб олиш учун ғалаба жуда зарур. Қатар терма жамоаси шу пайтгача саралашда 4та ўйин ўтказиб, фақат бир марта ғалаба қозонди. Жамоа ўз уйида Қирғизистондан устун келди. Сафарда КХДР билан 2:2 ўйнаган қатарликлар уйда БААга 1:3, сўнгра сафарда Эронга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. ???????
+2   
13 ноя 16:40:12
Jons
Hullas, JCh ga chiqmoqchimizmi yutish kerak tamom, boshqa gap yo'q! Olg'a O'zbekiston!
+2   
13 ноя 16:19:14
Turdiali Qo'shaqov
Катта гапирвормаяпсизларми?
+2   
13 ноя 16:15:00
Bobir Sapayev
Uzbekistan olagʻa gʻalaba tilayman bolalarga.Temuriylar avlodimiz gʻajib taylaymiz..
+1   
13 ноя 17:18:38
Аббос Азизов
Жассим бин Хамад биз учун омадли стадион, ютишимиз шарт
   
14 ноя 15:15:46
MEKSIKA-2011
intilganga tòle yor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bermeydi-ey,"mahr"ga berib qõygan bolmasa...
vahaha
   
14 ноя 15:15:14
MEKSIKA-2011
Азим Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2014 йил жч саралашида. 5-1 кани?????? 1таймдан кейин 0-1 ди кейин 2таймда 5та урганмиз ЖКорея эрон келишиб бизни колдирган уйин
xa
   
14 ноя 08:37:39
Dilmurod Umarov
Terma jamoamizga omad,Qatarliklarni sotib oladigan hakami bilan qo'shib "itarish" nasib etsin
   
14 ноя 08:21:58
intilganga tòle yor
MEKSIKA-2011 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
повотти бермасин
Bermeydi-ey,"mahr"ga berib qõygan bolmasa...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика