UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Дембеле ва Пьянич "Осасуна"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин  0 09:00Жорий мавсумда ғалаба қозониш фоизи энг юқори клуб қайси?  5 08:35Эдегор: "Менимча Артета топ-мураббий, менга унинг ғоялари ёқмоқда"  1 08:12Лапорта: "Месси менга ишонмоқда"  7 07:48Карикатура: "Ливерпуль" "Энфилд"даги сўнгги 5та ўйинда  4 07:25"Челси" "РБ Лейпциг" футболчисига қизиқмоқда  0 07:02Форлан: "Барселона"га Суарес етишмаяпти"  2 01:55“Арсенал” Чемпионшип тўпурарини сотиб олмоқчи  2 01:45“Боруссия Д”нинг 3 футболчиси “Бавария”га қарши баҳсни ўтказиб юборади  2 01:15Азар жароҳатини янгилаб олган (Marca)  10 01:00Карикатура: “Энфилд” олдин ва ҳозир …  9 00:40Украина термасининг мартдаги йиғинлар учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  1 00:25Сульшер дерби олдидан: “У ёки бу рекорд янгиланади”  6 00:05Анчелотти Месси ва Роналдудан бирини танлади  15 23:50Клопп “Челси”га қарши ўйинда Салоҳни нега захирага олганини тушунтирди  8

Қатағон даврида ўтказилган Аргентинадаги мундиал ҳақида Янгиликлар

Қатағон даврида ўтказилган Аргентинадаги мундиал ҳақида

Аргентина 1978 йилги Жаҳон чемпионатини ўз уйида (қатағон пайти) ўтказди. Зиддият ва келишмовчиликлар туфайли очилиш маросими қамоқхонадан бир километр узоқликда бўлиб ўтди.

ФИФА мусобақани кейинга қолдирмади.

Аргентиналик мухлислар ўз суюклилари йирик турнирларда муваффақиятли иштирок этган вақтларни завқ билан билан хотирлашади, аммо Жаҳон чемпионатидаги илк олтин фақат қувончдан иборат бўлмади. 1978 йилги чемпионлик бутун мамлакатни ларзага солган терроризм ва ҳарбий тартибсизликлар билан эсланади. 

"Миллий қайта ташкил этиш жараёни" - Аргентина тарихининг 1976-1983 йиллардаги тарихи ҳисобланади. Оммавий  "Жирканч уруш" номи ушбу воқеаларни янада аниқроқ тавсифлайди. 70 йилларнинг иккинчи ярмида мамлакат ҳокимяти қаттиқ, авторитар бошқарув тарафдори бўлган генерал Хорхе Видела қўлига ўтди. Унинг қатъий тартибни исташи жамиятдаги беқарор вазият билан боғлиқ эди: бир неча йил давом этган ички зиддиятлар туфайли мамлакат парчаланиб кетди. 

Ушбу даврга келиб сўл тарафдаги "Монтонерос" партизан ташкилоти тузилди, аммо ушбу ҳаракатда ҳам гуманизм ғоялари йўқ эди: улар ўғирлашди, ўлдиришди. Бир гуруҳ ҳарбийлар кўнгилли тарзда "Монтонерос" радикалларига қарши курашдилар. Улар дастлаб президент Изабел Перонни келишув ва ҳаракатсизликда айблаб, кейин уни ағдариб ташлашди. Давлат тўнтаришига Адмирал Эмилио Массера ва генерал Хорхе  Видела бошчилик қилди. Хунта 1976 йилда - Жаҳон чемпионати бошланишидан атиги икки ой аввал ҳокимиятга келган.

Ўша йилларда Лотин Америкасида давлат тўнтариши оддий ҳодиса эди. Бироқ, Аргентинанинг янги раҳбарияти тадбиқ этган усул ва ғоялар ҳайратланарли даражада шафқатсизлик эди. Диктатура йиллари ўғирлаш, ҳисбга олиш ва қийноқлар билан ёдда қолди. 30 мингга яқин одам бедарак йўқолган: антикоммунистик альянс диссидентларга ва шунчаки ишончсиз одамларга қарши курашган. Хунта қулаганидан сўнг, ҳокимият мухолифларига қарши репрессияларнинг даҳшатли тафсилотлари ошкор бўлди.

Хунта нафақат оддий одамларни, балки спортчиларни ҳам қўрқиб яшашга мажбур қилди. 1970 йилларда сирли тарзда "Ла Плата" жамоасининг ўнлаб регбичилари ғойиб бўлишди. Улардан баъзилари коммунистик ташкилотларнинг аъзолари эди. Ҳокимият норозиликка қарши аёвсиз кураш олиб борди. Матбуотда (ОАВ давлат томонидан тўлиқ назорат қилинган) футболчилар йўқолиб қолганлиги ҳақидаги хабар худди тизимни ағдаришга интилаётган террорчилар томонидан спортчилар ўғирлаб кетилгандек талқин этилди. 

Ҳарбий жиноятларни тергов қилиш бошланишидан аввал бошқа мамлакатлар Аргентинадаги вазият ҳақида тахмин қила бошладилар. 1978 йилда Жаҳон чемпионатини хунта бошқарадиган штатда ўтказилиши жуда хавфли эди. Аргентина ушбу мундиалга ҳукумат демократик бўлган 1966 йилдан бери тайёргарлик кўрарди. Расмийлар чемпионат уларга инқироздан чиқиш, сармояларни жалб қилиш ва янги иш ўринлари яратишга имкон беради, деб умид қилишди. ФИФА раҳбарлари жанубий америкаликларга турнир мезбонлигини беришни жуда хоҳлашмагани аниқ. Бироқ, бошқа потенциал номзодлар аризаларини қайтариб олишгани учун футбол мутасаддиларида танлаш имконияти йўқ эди.

Янги ҳукумат Жаҳон чемпионатидан воз кечмади, аксинча, ўз манфаатлари йўлида фойдаланди. Генераллар дунёга кучли ва мустақил Аргентина қиёфасини тақдим этишга ҳаракат қилдилар. Тўнтариш пайтида вафот этган Омар Актис ўрнига хунта протеги ташкилий қўмита раҳбари лавозимига тайинланди. Стадионлар, аэропортлар, меҳмонхоналар ва йўллар барпо этиш, реконструкция қилиш учун катта маблағ сарфланди, эксклюзив эшиттиришларни узатадиган телевизион марказ барпо этилди.

У ердан қочганлар Аргентинда аслида нималар бўлаётгани ҳақида гапириб беришлари мумкин эди. Кўпчилик мамлакат ҳақида ўйласа, яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатини эмас, балки даҳшат, қўқув ва кучсизликни эсларди. Турнирни бойкот қилишга дастлабки чақириқ 1977 йил октабр ойида Франциянинг "Le Monde" газетасида пайдо бўлди. Нашр Виделанинг жиноятлари ҳақида кўп ёзган ва Франция терма жамоасининг Аргентинага боришини истамаган.

Чемпионат бошланишидан 6 ой олдин бир гуруҳ журналистлар қўмита тузишди. Унинг вазифаси футболчилар ва федерацияни сафардан воз кечишга кўндириш эди. Ушбу мурожаат Европа жамоалари ва шахсан Мишел Платинига (Франциянинг асосий юлдузи) ҳам тегишли. Бойкот тарафдорлари 1978 йилги жаҳон чемпионатини 1936 йилги Берлин олимпиадаси билан таққосладилар. Қўмита матбуотда Виделанинг карикатураларини чоп этди ва турнирнирнинг ўзгартирилган логотипи (тиканли панжаралар акс этган) газета, журналлар учун асосий мавзуга айланди.

Қўмитанинг ҳаракатлари турли давлатларда қўлаб-қувватланди. Масалан, нидерландиялик ёзувчи ва рассом Фрек де Йонг бойкотнинг ашаддий тарафдорларидан бири эди. Бир гал у Нидерландия терма жамоасига мурожаат қилди: "Сиз Жаҳон чемпионатига қаҳрамонлар сифатида борасиз ва уларга ҳамкор сифатида қайтиб келасиз". Де Йонгнинг уринишлари бекор кетди, Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатига борди ва ҳатто финалда ўйнади. Жамоа Аргентинага Йохан Кройфсиз борди, аммо кейинчалик ўзи эслаганидек, Йоханнинг бу бойкотга ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Турнирдан бир ой аввал унинг оиласи гаров учун ўғирлаб кетилган. Воқеа бахтли якун топган бўлса-да, Кройф оиласини тарк этишни истамаган.

Голландлар финалдан олдин ғалаба қозонишса, қандай йўл тутиш кераклигини муҳокама қилганликларини хотирлайдилар. Чунки мундиал кубоги диктатор, золим ва жиноятчи бўлиб кўринадиган Хорхе Виделага топширилиши керак эди. Муоммо ўз-ўзидан ҳал бўлди - мезбонлар ғалаба қозонишди.

СССР термасига келадиган бўлсак: саралашда иккинчи ўринни эгаллади ва ҳатто Аргентинага ҳам бормади. Совет матбуоти Хорхе Видела тузуми ҳақида Аугусто Пиночетнинг Чили хунтаси сингари кўп гапириб ўтирмади.

ФИФА эса баланд овоз билан баёнот беришдан қўрқарди. Ўша пайтларда ҳам катта турнирлар катта пул олиб келган. Чемпионатни бошқа мамлакатга кўчириш ечими йўқ муаммоларга айланиб кетиши мумкин, бундан ташқари, Аргентина халқаро федерациядан аллақачон 500 миллион доллар кредит олган. ФИФА хунтадан хавфсизлик кафолатларини олиб, бироз тинчланди. 1978 йилги тажрибадан сўнг, футбол мутасаддилари хавф-хатарларни қайта кўриб чиқадиган бўлдилар. 1986 йилги мундиал Колумбияда ўтиши керак эди. Бироқ, у ерда жиноятчилик авэ олгани боис Мексикага кўчирилди. 

Аммо, Инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг барчаси қўмита томонида бўлмаган. Халқаро Амнистия ташкилоти очиқдан-очиқ бойкотни рад қилган ва фақат "Футболга ҳа, қийноққа йўқ" шиори билан чиққан. Унинг позицияси қуйидагича: футболчилар Аргентинага у ерда қандай даҳшат юз бераётганини кўриб, бошқаларга у айтиб бериш учун ҳам боришсин.   

Чемпионат ташкилотчилари кутиб ўтиришни истамадилар, балки журналистларнинг чақириқларига қарши катта PR компания билан жавоб беришди. PR компаниянинг ишини бойкотга чақириқлардан муваффақиятли чиқди, дейиш мумкин. Сабаби шундаки, танланган барча жамоалар охир-оқибат Аргентинага келишди.

Жаҳон чемпионатидан олдин расмийлар ахборот тренинглари ташкил этишди. Нодемократик бўлганлиги учун ҳар қандай танқид нотўғри, бўлажак мундиал оддий аргентиналиклар ва бутун Лотин Америкаси ҳаётидаги энг муҳим воқеа деб эълон қилинди. Ижобий имиж яратиш учун Американинг "Burson Marsteller" компанияси жалб қилинган.


Компания Европа мамлакатларида сўров ўтказди, натижалар европаликлар Аргентина ҳақида ҳеч нарса билмасликларини кўрсатди. Худди шу сўровнома журналистлар ўртасида ҳам ўтказилди: кўпчилик мамлакатни тоталитар ва репрессив давлат деб атади. "Burson-Marteller" матбуот билан ишлаш стратегиясини ишлаб чиқди: улар турли мамлакатларнинг етакчи журналистлари, нашрларини танлаб олишди ва уларга "тўғри" материалларни етказиб беришди. Шу тариқа гуллаб-яшнаётган, обод Аргентинанинг қиёфасини яратишга эришдилар. Шунингдек, Хорхе Видела золим ва қотил эмас, балки доно ҳамда тарққийпарвар ҳукмдор қилиб кўрсатилган бир нечта ҳужжатли фильмлар суратга олинди.

Беназир ҳукмдор Жаҳон чемпионати пайтида ўзининг PR компаниясини давом эттирди ва таниқли сиёсатчилар кўмаги билан шахсий имижини яратишга уринди. Турнирнинг фахрий меҳмонлари орасида АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинсер ҳам бор эди. У учун махсус жадвал тузилиб, нафақат футбол ўйинлари, балки кўплаб зиёфатлар, тушлик ва учрашувлар ташкил қилинди.

Виделага у билан муомала қилиш мумкинлигини бутун дунёга кўрсатиш жуда муҳим эди. Ва шу билан бирга, Киссинсер билан кейинги суҳбатлар орқали Аргентинанинг ижобий қиёфасини тақдим этишга муваффақ бўлди. Жаҳон чемпионатидан кейин АҚШнинг собиқ давлат котиби бойкот қилувчиларнинг позицияларини қўллаб-қувватламаслигини айтди: "Мен кўрган мамлакат умуман дунё матбуоти сўнгги ойларда ёзган давлат эмас. Европа ва Қўшма штатларда Аргентинадаги вазиятни тушуниш бир томонлама ва нотўғри. Жаҳон чемпионати мамлакатнинг жуда қисқа вақт ичида кўзга кўринган ютуқларга эришганидан далолат берди".

Очилиш маросими бемаънилик ва иккиюзламачиликка уланиб кетди. Аргентина кардинали Хуан Карлос Арамбуру нутқ сўзлар экан, йиғилганларга Рим Папасининг дуосини етказди ва йўқолган барча аргентиналиклар узоқ вақт аввал чет элга чиқиб кетишгани, улардан ҳеч қандай хат олмаганликларини айтиб, мамлакат ҳолати ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди. Жаҳон чемпионатининг очилиши Ҳаво кучлари мактаби биносидан бир километр узоқликда бўлиб ўтди. Мактаб биноси Видела бошчилигида диссидентлар учун қамоқхонага айлантирилган эди.

Аргентина энг йирик ғалабасини Перуга қарши ўйинда қайд этди. Мезбонлар 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Перуликларнинг мағлубиятида спорт билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бор эди. Ўйиндан олдинги тунда қўриқчилар Перу футболчилари жойлашган мехмонхона майдонидан чиқиб кетишди. Бир неча соат давомида баланд овозлар билан бақиришган мухлислар уларнинг тинч ором олишларига ҳалал беришди. Бундан ташқари, учрашув олдидан Видела Киссинсер билан биргаликда Перу футболчилари ечиниш хонасига кириб келди. Ўйинчиларнинг хотирлашига қараганда, генерал қисқа нутқи давомида бўлажак ўйин Лотин Америкасидаги биродарлар учрашуви эканлигини билдирган. Кейин у Перу диктаторининг худди шу мавзудаги хатини ўқиди ва ечиниш хонасидан чиқиб кетди. Эҳтимол, аргентиналикларнинг рақиблари сиёсатчиларнинг сўзларидан таъсирланиб қолишгандир. Ёки улар шунчаки бемалол ўйнашган. Перуликларнинг мағлубиятидан сўнг ҳимоячи Родолфо Манзога 50 минг доллар таклиф қилинанлиги тўғрисида айбловлар қўйилди. Ушбу ғалаба Аргентинани гуруҳда биринчи ўринга олиб чиқди. Жамоа ҳал қилувчи баҳсда Нидерландияга дуч келди.

Мундиал Видела учун ҳар жиҳатдан муваффақиятли бўлди. Аргентина мусобақани ўтказиш ҳуқуқини ҳимоя қилди ва янги телевизион марказ орқали футболнинг ажойиб атмосферасини намойиш этди. Бу Европа газеталари ёзган хабарларга мутлақо зид эди.

Мазкур тузум яна 5 йил ҳокимиятда қолди. Ҳукмронлигининг охирида Видела Буюк Британия билан Фолкленд урушини бошлади, бу эса тасодифан футболга таъсир кўрсатди. 1986 йилдаги Жаҳон чемпионатида Аргентина ва Англия ўртасидаги таниқли ўйин (Худонинг қўли ва даврнинг талаби билан), агар диктаторнинг мамлакатни буюк қилишга бўлган чексиз истаги бўлмаса, бундай сиёсийлаштирилган воқеа бўлиши мумкин эмас эди.

Сарвиноз Рахмонқулова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
20 янв 16:13:29
Диего Армандо Марадона Mexico 86
Албарс фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эсимда ўша дамлар.. 16 ёшли ўспирин учун биринчи тўлақонли ЖЧ эди ва ўшандан бошлаб Аргентинага мухлислик қила бошлагаман. Лекин ўша пайтда Аргентинадаги бу воқеалар ҳақиқатдан хам СССР ОАВиларида ёритилмаган(
Ха мен хам Аргентинага мухлисман.Марадона ва Аргентиналик мухлислар сабаб.
   
20 янв 16:21:44
TimaX
Ажойиб. Фақат охирги жумлага тушунмадим
   
20 янв 15:10:41
PAXTAKOR HAMMADAN ZO'R
BUGUN QIZILQUM VA MASHAL JAMOALARI ORTOQLIK O'YINI O'TQAZISHDI VA QIZILQUM JAMOASI BIRU NOL HISOBIDA G'ALABAGA ERISHDI. O'YINDAGI YAGONA GOLGA SAKSONINCHI DAQIQADA BEXRUZ SADULLOEV MUALLIFLIK QILDI.
   
20 янв 15:07:46
Албарс
Эсимда ўша дамлар.. 16 ёшли ўспирин учун биринчи тўлақонли ЖЧ эди ва ўшандан бошлаб Аргентинага мухлислик қила бошлагаман. Лекин ўша пайтда Аргентинадаги бу воқеалар ҳақиқатдан хам СССР ОАВиларида ёритилмаган(
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика