UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Қашқадарёда футбол фествали ўтказилди + ФОТО Янгиликлар

Қашқадарёда футбол фествали ўтказилди + ФОТО

Чироқчи туман 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида Деҳқонобод, Ғузор, Қамаши ва Чироқчи туманларининг 10-12 ёшли мактаб ўқувчиларидан иборат жамоалар ўртасида футбол фестивали ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрь куни имзоланган “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда болалар ва ўсмирлар ўртасида футболни янада ривожлантириш борасида бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. 

Хабарингиз бор, мазкур футбол фестивали айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида айнан мактаб ўқувчилари иштирокида ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам болалар ўртасида футбол фестивали бўлиб ўтди. 

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларининг мактаб ўқувчиларидан иборат  жамоалар Қарши шаҳри, Шахрисабз шаҳри, Чироқчи ва Муборак туманларида ташкил этилган фестивалда иштирок этиб, бор маҳоратларини номойиш этишди. 

Чироқчи туман 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам Деҳқонобод, Ғузор, Қамаши ва Чироқчи туманларининг 10-12 ёшли мактаб ўқувчиларидан иборат жамоалар ўртасида футбол фестивали ўтказилди. 

Болалар ва ўсмирларни футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, ҳаваскор футболни оммавийлаштириш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш каби эзгу-мақсадалар мужассам бўлган ушбу фестивалда Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жўраев, ЎФА мутахассиси Рахмиддин Зикрияев, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Норқул Даминов, Чироқчи туман халқ таълими бўлими мудири Шавкат Боймурзаев, ўз вақтида “Насаф” футбол клуби таркибида кўплаб ютуқларни қўлга киритган таниқли футболчилардан Нурали Султонов (Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси директори) , Рустам Тоғаев (Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси мураббийи) ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор жамоаларга тўп, спорт либослари ва жихозларидан иборат совға-саломлар улашишди. Ўз навбатида  болажонлар ҳам юқори суръатда ташкил этилган фестивалда иштирок этганидан мамнунлигини изҳор этишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади        

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика