Қашқадарё вилояти ҳокими вокзалда "Насаф"га омад тилади
07 май 2021 17:19
Янгиликлар
Қашқадарё вилояти ҳокими вокзалда "Насаф"га омад тилади
14-20 май кунлари Қаршининг "Насаф" клуби ОФК кубоги мусобақасида иштирок этади.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа поездда Қаршидан Тошкентга боради. Қарши вокзалида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев жамоа аъзоларига халқаро мусобақадан олдин омад тилади.
Икки кун давомида Тошкентда сунъий майдонда машғулот ўтказиб 10 май куни тонгда Тошкент-Душанбе рейси билан Тожикистонга учиб кетади.
"Насаф" 14 май куни ОФК кубоги 1-турида Қирғизистоннинг "Олой" клуби билан ўйнайди. 17 майда "аждарлар" Тожикистоннинг "Хўжанд" клуби билан ўйин ўтказишади. Сўнгги турни "Насаф" 20 май куни Туркманистоннинг "Олтин Аср" клубига қарши ўтказади.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар