UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  5 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  8 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  10 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси чемпионлари муносиб тақдирланишди Янгиликлар

Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси чемпионлари муносиб тақдирланишди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8-13 ноябрь кунлари Қарши шаҳрида футбол бўйича 2002 йилда туғилган болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтган эди.

Мазкур Ўзбекистон кубогида Қашқадарё вилояти жамоаси (бош мураббийи Ботир Қодирқулов)  барча рақибларидан устунликка эришиб, ғолибликни тантана қилишган эди. Эътиборлиси, 2002 йилда туғилган ўсмирлар жамоасининг асосий таркибида тўп суриб, кубокни қўлга киритишда муносиб ҳиссаларини қўшган  Асилбек Бердиалиев, Шерали Расулов, Шахобиддин Самадов ҳамда Салоҳиддин Санақуловлар Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари саналишади. 

29 ноябрь куни Қарши шаҳридаги 47-умумий ўрта таълим мактабида вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси ташаббуси билан ушбу тўрт нафар чемпион ўқувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда иштирок этиб, сўз олган Қашқадарё вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Норқул Даминов, “Машъал” футбол кулубининг ёрдамчи мураббийи Ботир Қораев, футбол академияси директори Нурали Султонов, футбол академиянинг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиевлар кубок соҳибларини қутлаб, келгусида ўзбек футболида ёрқин юлдузлар қаторида бўлишини, миллий терма жамоамиз сафида бўй кўрсатишида омадлар тилашди. Ўз навбатида иқтидорли саналган ёш чемпионлар ҳам яратилган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда машғулотларга зўр бериб, орзу-истаклари сари дадил боришига ваъдалар беришди. Тадбир сўнггида ғолиб ўқувчиларга вилоят футбол ассоциацияси,  футбол академияси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади        

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика