

ҚВФФ делегациясига биринчи вице президент Норқул Даминов раҳбарлик қилади. Улар шу куни “Насаф” жамоасига мухлислик қилишади ва бошқа воҳалик футбол мухлислари қатори “аждарлар”га далда бўлишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Норқул Даминов муқаддам “Насаф” футбол клубининг раҳбарлик лавозимида ҳам фаолият юритган.
Суратда: Қашқадарё ВФФ 1-вице президенти Норқул Даминов (чапдан биринчи), “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев (ўртада), “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Ярулин (ўнгдан биринчи).
Фахриддин Чориев


