UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  0 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2

Қаршида бугун катта футбол байрами (ФОТО) Янгиликлар

Қаршида бугун катта футбол байрами (ФОТО)

Бугун Қарши шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳда "Насаф" жамоаси янги мавсумдаги ўзининг илк расмий ўйинини ўтказади.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси Осиё чемпионлар лигаси доирасида Эроннинг "Тракторсози" жамоасига қарши ўйинда майдонга тушади. Қарши шаҳрида ушбу беллашувга бўлган қизиқиш юқори даражада. Учрашувдан икки кун илгари ёғган қалин қор ҳозирда эриб улгурмоқда. Стадион маъмурияти эса кечанинг ўзида майдонни қордан тозалаб, ўйинга шай ҳолатга келтиришга ҳаракат қилишди. Айни пайтда майдоннинг ҳолатини идеал даражада дея олмаймиз. Аммо футбол ўйнаса бўлади. Ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида ҳам ҳар иккала жамоа бош мураббийлари бугунги баҳсда чиройли футбол кўрсатишга ваъда беришмади. Сабаби эса аниқ. Ноқулай келган об-ҳаво туфайли майдон етарлича зарарланган ва бу нарса футболчиларнинг ҳаракатларига ўз таъсирини кўрсатиши табиий. Бугун эрта тонгда ҳам бир муддат қор ёғиб ўтди ва айни пайтда қор тўхтаган. Лекин ўйин пайтида ҳам қор ёғиши кутилмоқда.

Агарда учрашув давомида қор ёғадиган бўлса, унда жамоалар ўйинни қизил тўпда ўтказишлари мумкин.

Ҳозиргача тахминан 35-40% чипталар сотиб бўлинган.











Нима бўлган тақдирда ҳам бугун "Насаф" жамоасига катта зафарлар ва омад ёр бўлишини тилаб қоламиз! Умид қиламизки, "аждарлар" бугун ватанимиз номини муносиб ҳимоя қилиб, мухлисларга ғалабани тақдим этишади.

Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика