

"Каспер - жамоамизнинг муҳим футболчиси. У жаҳон чемпионатида ўзини яхши кўрсатди. Каспердек иродали, барқарор ўйнайдиган футболчи бизга керак.
Шмейхель трансфери борасида ҳеч қандай таклиф олмадик. Миш-мишлар пайдо бўлиши таббий ҳолат.
Дарвозабон Дэнни Уордни харид қилганимиз ҳақида тўхталсам, унинг жамоада пайдо бўлиши рақобатни кучайтиради. Рақобат ривожланишга ёрдам беради" - дейди Пюэль.



