Пёнтек Лондон клубига ўтиши мумкин

Alisher
10 янв 2020, 11:30
"Милан" ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда номдор журналист Франческо Порцио хабар бермоқда.

"Тоттенхэм" Харри Кейн жароҳат олганидан сўнг марказий ҳужумчи излаш ҳаракатини бошлаган.

Польшалик футболчининг трансфер баҳоси 32 миллион еврони ташкил этади.

Пёнтек жорий мавсум барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/fraporzio

Сўнгги янгиликлар

Барча ›