Пулька яна Фарғонада бўлади

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2015
Ўз вилояти чемпионатида 1-ўринни қўлга киритган жамоалар иштирокида эндиликда ўтиш учрашувлари бўлади.

Айтишларича бу йилги пулька баҳсларига ҳам Фарғона вилояти мезбонлик қилади. Эътиборлиси ўтган йили ҳам пулька иштирокчилари Фарғонада куч синашганди. Якунда мезбонлардан “Цементчи” билан “Ёзёвон-Лочинлари” биринчи лига йўлланмасини қўлга киритган. Бу йилги пулькада жами 8та жамоа иштирок этиши кутилмоқда. Аммо улардан иккиси ҳозирча сўроқ остида. Яъни “Гулистон” билан “Норин” жамоаларини иштирок этиш-этмаслиги яқин кунларда ойдинлашади.

Пулькада иштирок этувчи жамоалар эртага Фарғонага ташриф буюради. Ўйинлар эса 30 ноябрь, душанба кунидан старт олади. Унда қуйидаги жамоалар иштирок этиши кўзда тутилган.

1. “ФарДУ” - Фарғона
2. АЗОСК - Андижон
3. “Намуна” - Тошкент
4. “Локомотив-БФК” - Тошкент
5. “Ғаллакор” - Жиззах
6. “Бухоро-2” - Бухоро
7. “Норин” - Ҳақлабод
8. “Гулистон” - Гулистон


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia