UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  0 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  9 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  7 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  0 20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  5 19:09"Страсбур" "Челси" футболчисини ижарага олди  1 18:45Расман: "Фулхэм" "Арсенал" футболчисини харид қилди  0 17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  3 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1

Пулька. Фарғона. Гуруҳ баҳслари якунига етди Янгиликлар

Пулька. Фарғона. Гуруҳ баҳслари якунига етди

Теглар :  Пулька
Кеча Фарғонада ўтиш турниринг гуруҳ ўйинлари якунига етди.

“А” гуруҳида биринчи ўрин учун курашган “Бухоро-2”  ва “ФарДУ-Футбол инфо” ўртасида кечган учрашувда меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эътиборлиси бунгача ҳар икки жамоада ҳам бир ҳил – 3 очкодан мавжуд эди. Якунда гуруҳда биринчи ўрин “ФарДУ”га насиб этди.   

“А” гуруҳи
“Бухоро-2” – “ФарДУ-Футбол инфо” 0:3
Фарғона. “Спартак” стадиони.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Гайнулин, Элдор Турсунов, Олим Тўйчибоев.
Назоратчи: Султон Зайлобидинов.
“Бухоро-2”: 1.Шаҳзод Шамсиддинов, 3.Тўлқин Умаров (С), 4.Миржамол Жумаев, 5.Саиддостон Ботиров, 7.Сардор Сулаймонов, 8.Тўймурод Ортиқов, 10.Жонибек Тожибоев, 11.Мелс Саидов, 14.Жаҳонгир Хайриев, 19.Элшод Дилмуродов, 22.Нодир Жўраев.
Захира:12.Амиршох Шавкатов, 9.Мирзобек Каримов, 16.Ислом Амонов, 17.Достон Шабанов, 21.Аббос Хожамов, 77.Солибек Қўчимов, 89.Шохруз Ҳамидов.
“ФарДУ-Футбол инфо”: 71.Фаҳриддин Мирзақосимов, 3.Маъмур Қосимов, 4.Зуҳриддин Раҳматов, 5.Рустам Абдуҳамитов, 6.Шодиёр Хожиматов, 8.Дилмурод Шаматов, 10.Хайрулло Мадаминов (С), 11.Аброр Ҳамидхўжаев, 12.Улуғбек Абдуқодиров, 15.Алишер Нуралиев, 21.Шердор Туронов.
Захира: 16.Ислом Сайдуллаев, 7.Усмон Соибов, 10.Қаҳрамон Мамадалиев, 13.Аҳрор Абдуллаев, 14.Рўзимуҳаммад Усмонов, 17.Мирзоҳид Эгамбердиев, 77.Хожимурод Насриддинов.

Қиргули мавзесидаги “Нефтчи СК” стадионида кечган “В” гуруҳи ўйинлари ҳам кескин ва муросасиз руҳ остида ўтди дейиш мумкин. Шахсан ушбу кунги ўйинларни бевосита стадионда кузатиб борганимиз учун ўйинларга бироз чуқурроқ ёндошсак.

Гуруҳдан чиқиши деярли аниқ бўлган Хақлабоднинг “Норин” жамоаси шу куни “Ғаллакор-Барса”га қарши асосан иккинчи таркибни туширишга қарор қилди. Бу эса Фурқат Ўролов бошқарувидаги ғаллаоролликларга бироз қўл келиб, учрашувда илк биор ҳисобни айнан улар очди. “Норин” футболчилари эса бунга ўйин охирларида жавоб қайтарди. Гарчи учрашув 1:1 ҳисобида якун топган бўлсада, хаққулободликлар ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритди ва эндиликда улар биринчи лига йўлланмасининг ҳал қилувчи сўнгги баҳсида “ФарДУғфутбол инфо” билан ўйнайдиган бўлди.

“В” гуруҳидаги иккинчи ўйин ҳам шиддат ва кескинлик борасида биринчисидан ўтса-ўтдки асло қолишмади. 2-ўрин учун андижонликлар бор кучини бериб ўйнаган бўлса, уларга нисбатан бироз тажрибалироқ бўлган “Локомотив-БФК”ни шу куни дуранг натижа ҳам қониқтирарди. Шу боис бўлса керак “темирйўлчилар” асосий эътиборни имкон қадар мағулб бўлмасликка қаратди. Қисқача айтганда натижа учун кураш кечди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда эса дастлаб тошкентликлар гол урди. Аниқроғи “Локомотив-БФК”нинг ўнг қанотдаги тезкор футболчиларидан бири бўлган Никита Ефременко ўз қанотидан рейд уюштирган холда, рақиб дарвозасига кучли ва аниқ зарба йўллаб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиб бораётганида эса “АОЗСК” футболчиларида жарима тўпи тепиш имкон пайдо бўлди. Бундан тажрибали Ислом Аҳмедов усталик билан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Шундан сўнг андижонликлар асосий эътиборини яна гол уришга қаратган бўлсада, аммо учрашувда бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа Суннатилло Абдурасулов бошчилигидаги “Локомотив-БФК” 2-ўринни эгаллаб, шанба куни “ФарДУ-Футбол инфо”га қарши ўйнайдиган бўлди.

“В” гуруҳи
“Ғаллакор-Барса” – “Норин” 1:1
Фарғона. “Нефтчи СК” стадиони.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Игорь Гормашов.
Назоратчи: Андрей Тамбовцев.
Гол: Азиз Маликов  – Ҳусан Жуманазаров.
“Ғаллакор-Барса”: 45.Қобил Норқўзиев, 2.Алёрбек Алиев, 4.Муслимбек Абдуллаев, 5.Достон Ғаффоров, 8.Баҳриддин Раҳмонқулов (С), 9.Шароф Айтбоев, 10.Эльбек Имомназаров, 12.Умид Худойбердиев, 17.Сардор Ахатов, 20.Марат Ҳошимов, 23.Азизбек Маликов.
Захира: 95.Отабек Йўлдошалиев, 3.Бекзод Турсунов, 6.Мансур Бўтаев, 7.Бекзод Боқижонов, 11.Отамурод Жуманов, 13.Жасур Абдуғаниев, 19.Исмоилхон Ваққосхонов.  
“Норин”: 28.Муҳаммадали Иброҳимов, 16.Жамол Сирожиддинов, 14.Муҳаммад Нуриддинов, 12.Файзи Раҳматуллаев, 3.Фазлиддин Ҳайдаров, 7.Баҳодир Валиев (С), 8.Жаҳонгир Юлдашев, 17.Дилмурод Маликов, 11.Абдулазиз Юсупов, 15.Ҳусан Жуманазаров, 13.Садриддин Раҳимов.
Захира: 1.Азиз Абубакиров, 2.Азизулло Маҳмудов, 5.Шоирбек Рўзиев, 10.Акмал Юлдашев, 6.Дамир Жамолиддинов.   

“АОЗСК” – “Локомотив-БФК” 1:1
Фарғона. “Нефтчи СК” стадиони.
Ҳакамлар: Игорь Худойдотов, Расул Фозилов, Мўмин Мажидов, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Андрей Тамбовцев.
Гол: Ислом Аҳмедов – Никита Ефременко.
“АОЗСК”: 16.Муҳаммадали Ашуров, 2.Исломжон Аҳмедов, 4.Фарҳод Ғофуров (С), 5.Абдураҳмон Комилов, 6.Умидбек Абдумаликов, 8.Бунёд Турғунов, 10.Хожиакбар Бўронов, 11.Самарбек Икромов, 12.Жавоҳир Исомутдинов, 15.Ҳабибулло Қобилов, 17.Бобурбек Абдулҳаев.
Захира: 1.Раҳмонжон Тилаволдиев, 7.Жасур Жалибоев, 9.Миркомил Қосимов, 14.Хушнуд Суюнбоев, 18.Хожимурод Фармонов, 19.Бобурмирзо Омонуллаев, 3.Аҳрорбек Иминов.
“Локомотив-БФК”: 1.Равшанбек Ягудин, 5.Дилмурод Мелиқўзиев, 6.Абдулазиз Абдуҳамитов, 8.Никита Ефременко, 10.Фотих Восиков, 11.Рустам Яралиев, 17.Ҳаёт Сотволдиев, 21.Ҳумоюн Султонов, 22.Афросиёб Исоқов, 24.Воҳид Холбоев (С), 26.Аббос Саикаримов.
Захира: 2.Ботир Холлиев, 7.Суннатилло Саидов, 14.Владимир Васильев, 19.Шохруҳ Ражабов, 20.Шохруҳ Муротов, 23.Шохруҳ Раззоқов, 27.Яҳё Рўзиев.
 

Ярим финал жуфтликлари:

"Норин" - "Бухоро-2"

"Локомотив БФК" - "ФарДУ-Футбол инфо"

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика