

Daily Mail хабарига кўра, Ўзил янги шартномага мувофиқ клуб сафида ҳафтасига 350 минг фунт стерлинг ишлаб топади ва бу маош клубдаги энг юқориси ҳисобланади. Шу суммадан келиб чиққан ҳолда клубнинг бошқа ўйинчилари ҳам маошларини кўтарилишини хоҳламоқда. Улар сафида Аорон Рэмзи ва Дэнни Уэлбек ҳам бор. Келаси йили клуб билан шартномаси якунланадиган Аорон Рэмзи ҳозирда ҳафтасига 110 минг фунт топади. Унинг қанча маош сўраётгани очиқланмаган. Худди шу ҳолат Дэнни Уэлбек билан содир бўлмоқда. Агарда клуб ушбу футболчиларнинг маошини оширмайдиган бўлса, улар катта эҳтимол билан клубни тарк этади.




