Пуйол 15 май куни "Барселона" билан расман ҳайрлашади

Aziz Tukhtamuradov
9 май 2014, 21:18
"Барселона" жамоаси сардори Карлес Пуйоль 15 май куни жамоа билан ҳайрлашув маросимини ўтказади, дея хабар қилмоқда клуб расмий сайти.

Ушбу маросимда клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу, клуб раҳбарияти ва футболчилари, шунингдек, футболчининг дўстлари ва қариндошлари иштирок этадилар.

Пуйоль каталонияликлар жамоаси сафини тарк этиши ҳақида март ойида эълон қилган эди. Икки йилдан сўнг якунига етиши зарур бўлган шартнома икки томоннинг розилигига кўра бекор қилинадиган бўлди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›