
“ПСЖ” клуби раҳбарияти, клубнинг ўнг қанот ҳимоячиси Грегори ван дер Вилни “Интер”га сотишга тайёр турибди.
Шу сабабли унинг ўрнига ҳимоячи қидирмоқда. Бу борада клуб “Арсенал” клуби ҳимоячиси Бакари Санья ва “Аякс” ҳимоячиси Рикардо ван Рейнлар билан қизиқиб келмоқда, деб хабар беради Le Parisien.
Эслатиб ўтамиз, Саньянинг “Арсенал” билан тузган шартномаси 2013/14 йил мавсуми тугаши билагн ўз ниҳоясига етади.