ПСЖнинг Мбаппе билан ишлари якунланмаган экан

Mirjalol Normatov
12 сен 2024, 21:21
ПСЖ футбол клуби Килиан Мбаппе олдидаги қарзларини ёпиши керак.

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Реал"га ўтиб кетган футболчи ПСЖдан шартномаси бўйича солиқлардан ташқари бўлган сўнгги 3 ойлик маоши - 55 млн еврони талаб қилаётгани борасида маълумотлар пайдо бўлганди. Айни кунларда бу сумма тўланмаган ҳолатда турибди.

Кеча Франция профессионал футбол лигаси юридик қўмитаси клубга бу ҳолатни тезроқ бости-бости қилишни топшириқ сифатида юклади. Футболчи эса пулларни талаб қилишда давом этмоқда.

Яқин 8 кун ичида ПСЖ Килиан Мбаппе олдидаги қарзларини ёпиши шарт бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Le Parisien