ПСЖга МЮ футболчиси керак

Mirjalol Normatov
18 ноя 2018, 19:14
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи ПСЖга ўтиши мумкин.

"Daily Mail" хабарига кўра, футболчи кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи. "Юнайтед" устози Жозе Моуриньо ҳам унинг кетишига қаршилик билдирмаяпти.

Айни дамда ПСЖ бу борадаги ҳолатни кузатиб бормоқда ва қишдаёқ уни трансфер қилмоқчи. Байининг хизматларига "Арсенал" ва "Тоттенхэм" каби жамоалардан қизиқишлар бор.

Байини 2016 йилда "Вильяреал"дан айнан Моуриньо трансфер қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail