

Юсуф Аталь фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин. 23 ёшли футболчи “Ницца” билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартномага эга. Клуб уни қўйиб юборишни ҳозирча рад этмоқда.
Ўтган мавсум Юсуф барча мусобақаларда 30 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Футболчи кеча Жазоир терма жамоаси билан Африка Миллатлар Кубоги мусобақаси финалига йўл олди.



