ПСЖдан Неймар ёки Мбаппе кетса, ўрнига ким келиши маълум

Aslanov Jasurbek
18 мар 2019, 23:03
AS’​нашри тарқатган хабарга кўра, “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн ПСЖ клубининг қизиқишига сабаб бўлган.

Агар яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида Неймар ёки Мбаппе Париж клубини тарк этадиган бўлса, у ҳолда ПСЖ Гризманни жамоага олиб келиш учун курашади. Ўз навбатида “матрасчилар” 27 ёшли форвардни 200 млн. еврога қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи жорий мавсум “Атлетико” сафида 38 учрашувда иштирок этиб, 18та гол ва 8 голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS